
Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирлари муносабати билан вақтинчалик транспорт ҳаракати чекланади. 15 декабрдан 2026 йил 15 январгача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдон ҳудудида транспорт ҳаракати тўхтатилади.
Ушбу даврда Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси назорат пункти билан Матбуотчилар кўчаси оралиғидаги қисми, Истиқбол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси ва Буюк Турон кўчаси оралиғидаги қисми, шунингдек, Буюк Турон кўчасининг Истиқбол кўчасидан Ёшлар ижодиёти саройигача бўлган қисми ёпилади.
17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко кўчасида ҳам чекловлар киритилади.
Бу даврда Фидокор кўчасидан Нукус кўчасигача бўлган қисм, шунингдек, Саид Барак кўчасининг Ойбек кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.