date

Компани PSVга қарши ўйин олдидан эҳтиёткорликка чақирди

Компани PSVга қарши ўйин олдидан эҳтиёткорликка чақирди

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Европа Чемпионлар лигасида PSVга қарши бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳс Нидерландияда, умумий босқичнинг якуний тури доирасида ўтказилади.

"PSVнинг "Наполи" устидан 6:2, "Ливерпул" устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабалари жуда ноёб натижа. Кўриниб турибдики, улар ўзига ишонади. Жамоа ҳужумда кучли, қарши ҳужумга жуда тез ўтади, таркибида гол ура оладиган футболчилар бор. Улар "Юнион Сент-Жиллуа"га ҳам ютқазган, лекин биз — "Бавария"миз. Биз кўпроқ "Наполи" ва "Ливерпул" даражасидаги жамоаларга ўхшаймиз, шу боис эртанги ўйинда жуда ҳушёр бўлишимиз керак", — деди Компани матбуот анжуманида.

"Бавария" аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмани кафолатлаган. PSV эса 22-ўринда бормоқда ва плей-оффнинг дастлабки босқичига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани PSVга қарши ўйин олдидан эҳтиёткорликка чақирди