date

Даниэл Малдини ижара асосида «Лацио» сафига ўтди

Даниэл Малдини ижара асосида «Лацио» сафига ўтди

Римнинг «Лацио» клуби расмий сайти орқали таркибдаги навбатдаги ўзгаришни эълон қилди. Жамоа «Аталанта»дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Даниэл Малдинини ижара асосида қўлга киритди. Битимда футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш банди ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

24 ёшли Даниэл Малдини — «Милан» афсонаси Паоло Малдинининг ўғли. У футболчилик фаолиятини «Милан» академиясида бошлаган, бир неча бор ижарага берилганидан сўнг эса 2024 йилда клубни бутунлай тарк этганди.

«Лацио» ҳозир А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Римликлар навбатдаги учрашувини 30-январ, жума куни ўз майдонида «Женоа»га қарши ўтказади. Ўйин 00:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Даниэл Малдини ижара асосида «Лацио» сафига ўтди