
2025 йил 15 декабрдан Тошкентда Кипр визаси маркази ўз фаолиятини бошлади. Виза учун ҳужжатлар қабулини BLS International компанияси амалга оширади. Бу ҳақда Кипрнинг Россиядаги элчихонаси расмий хабар берди.
Визалар маркази Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 5А-уй, Seoul Plaza бизнес марказининг 5-қаватида жойлашган.
Богланиш учун телефон рақами: +998 71 205 16 84. C тоифасидаги визага ҳужжатлар тўғридан-тўғри визалар марказида топширилади.
Аризани қабул қилиш учун хизмат ҳақи 1,50 евро (ҚҚС ҳисобга олинмаган). Кипрнинг C тоифасидаги визаси қисқа муддатли сафарлар учун мўлжалланган бўлиб, у билан республика ҳудудида 180 кун ичида 90 кунгача бўлиш мумкин.
Шунингдек, ариза берувчиларга ихтиёрий равишда қўшимча пуллик хизматлар таклиф этилади. Кипр элчихонаси ушбу хизматларнинг сифати ёки нархи учун жавобгар эмас.
Ҳужжат топшириш учун рўйхатдан ўтиш ва визалар билан боғлиқ батафсил маълумот марказнинг расмий саҳифасида мавжуд.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.