
Ла Лиганинг 16-турида Мадриднинг «Райо Вальекано» клуби ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилди. Ёмғир остида кечган учрашув тенгкурашларда ўтди ва 0:0 ҳисобидаги “қуруқ” дуранг билан якунланди.
Ўйиннинг биринчи бўлими ўртасида Иси Паласон жарима зарбасидан аниқ йўллаган тўпни «Бетис» дарвозабони қайтарди. Иккинчи бўлим бошида эса бетислик Айтор Руибал жарима майдони ташқарисидан зарба берди, бу сафар «Райо Вальекано» посбони вазиятни қутқариб қолди.
Натижада томонлар ҳисобни оча олмади. Ушбу дурангдан сўнг «Бетис» турнир жадвалида 6-ўринда қолди, «Райо Вальекано» эса 12-поғонани бир неча жамоа билан бўлишиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.