
Манчестер Юнайтед навбатдаги учрашувда ҳам барқарорлик муаммосини бартараф эта олмади. Бир қатор муваффақиятли ўйинлардан сўнг “қизил иблислар” Олд Траффордда деярли икки ойдан бери ғалаба қозонмай келаётган Борнмутни қабул қилди ва 4:4 ҳисобида дуранг қайд этилди.
13-дақиқада мезбонлар чиройли ҳужум уюштирди: Амад Диалло ҳужумни бошлаб, тўпни Каземирога узатди. Чап қанотдан узатилган тўп Матеус Куняга етиб бормади, бироқ Диалло яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди — 1:0.
Ўйин давомида Кунянинг ўнг қанотдан жарима майдони марказига қилган узатмасидан сўнг Брайен Мбеумо ҳаводан зарба берди, аммо тўп дарвоза тўсинидан юқорига кетди. 40-дақиқада Борнмут қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштирди: Антуан Семеньо ўнг қанотда тўпни қабул қилиб, 3 га 2 вазиятда узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади — 1:1.
Танаффус олдидан бурчакдан узатмада Каземиро ҳимоячи билан курашда бош билан тўпни дарвозанинг яқин қисмига йўналтириб, Манчестер Юнайтедни яна олдинга олиб чиқди — 2:1. Иккинчи бўлим бошланиши билан Эванилсон жарима майдони чизиғида узатма қабул қилди ва аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади — 2:2.
52-дақиқада эса Маркус Тавернье 20 метрдан жарима зарбасини пастдан чап бурчакка кучли йўллаб, Борнмутни олдинга олиб чиқди — 2:3. 77-дақиқада Бруну Фернандеш 22 метрлар атрофидан жарима зарбасини ўнг юқори бурчакка ажойиб йўналтириб, ҳисобни тенглаштирди — 3:3.
Орадан икки дақиқа ўтиб, Манчестер Юнайтеднинг тезкор ҳужумида Беньямин Шешко чап қанотдан жарима майдонига пас узатди, тўп ҳимоячидан рикошет қилиб Куняга келиб тушди ва у 10 метрдан бурчакка аниқ зарба берди — 4:3. Бироқ Борнмут тезда жавоб қайтарди: Алекс Хименес узатмасидан сўнг Эли Жуниор Крупи ўрта масофадан чап томонга аниқ тепиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:4.
Ушбу дурангдан кейин Манчестер Юнайтед 5-ўринда борган Кристал Пэлас ва Ливерпул билан очколар бўйича тенглашди. Борнмут эса 13-ўринда қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.