
«Рома» клуби аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалага жамоа аъзоси бўлиб турган пайтида ишонишини маълум қилди. Бу ҳақда «бўрилар»нинг спорт директори Фредерик Массаро футболчининг клубдаги келажаги борасидаги саволга жавоб берар экан, DAZN’га берган изоҳида айтиб ўтди.
«У ҳозир биз билан, бундан жуда хурсандмиз. Ҳозир барчамиз яқин ўйинлар ва жорий мавсумга эътибор қаратганмиз», деди Массаро.
Дибаланинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Аввалроқ аргентиналик футболчи клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
2025/2026 йилги мавсумда Дибала 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. 32 ёшли футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.