Испанияда Финалиссима 2026 йил мартга белгиланди

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги Финалиссима учрашуви 2026 йил март ойида ўтказилади. Бу санани Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Рафаэль Лузан тасдиқлади.
Аввалроқ ўйин 2026 йил 27 март куни Қатарда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лузан El Chiringuito нашрига берган изоҳида Финалиссима бўйича масала март ойида амалга ошишини, УЕФА билан келишув якунига яқинлашганини ва энди расмий тасдиқ кутилаётганини айтди.
Финалиссима миллий терма жамоалар учун ўзига хос Суперкубок ҳисобланади. Унда амалдаги Европа чемпиони ҳамда Америка кубоги соҳиби майдонга тушади.
Ҳозир бу унвонлар мос равишда Испания ва Аргентинага тегишли. Аргентина терма жамоаси айни пайтда амалдаги жаҳон чемпиони ҳамдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг