Жиззахда ажабланарли ҳолат:аёл эри билан бирга яшаб, ундан алимент талаб қилди

1 дақиқа ўқиш665
Жиззахда ажабланарли ҳолат:аёл эри билан бирга яшаб, ундан алимент талаб қилди

Жиззах вилоятида кўпчиликни ҳайратга солган ҳолат аниқланди. Фориш туманида бир аёл алиментдан қарздор бўлган турмуш ўртоғи билан бир уйда яшаб келган ҳолда, ундан алимент ундиришни талаб қилиб келган.

МИБ маълумотларига кўра, фарзанд таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат ижрочиси олдига келмаган Х.Д.га нисбатан қидирув эълон қилинган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида у Жиззах шаҳридаги “Олмозор сити” ҳудудида алимент ундирувчи — яъни турмуш ўртоғи билан бирга истиқомат қилиб келаётгани маълум бўлган.

Қидирувда бўлган шахс аниқланиб, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун Фориш тумани давлат ижрочисига топширилган. Маълум бўлишича, Х.Д.нинг алимент бўйича қарзи 10 миллион сўмдан ошиб кетган.

Аёл эса нима сабабдан бу ҳолатни яшириб келгани ҳақида сўралганда, эрининг қамалишини истамаслигини, алимент маблағлари қамоқ чорасисиз ундирилишини хоҳлаганини билдирган.

Айни пайтда, қарздорга нисбатан қонун доирасида белгиланган ижро чоралари давом эттирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?