
Якшанба куни Мадриднинг “Реал” жамоаси Ла Лига доирасидаги сафар ўйинида “Алавес”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 88-дақиқасида “қаймоқранглилар” ҳисобдаги устунлигини ошириш учун пенальти тепиши мумкин эди.
Бироқ Винисиус жарима майдонида йиқилган вазиятда ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгиламади. “Винисиус билан бўлган эпизодми?
Бу соф пенальти. Лекин биз ҳайрон эмасмиз, мутлақо ҳайрон эмасмиз”, — дея Фабрицио Романо “Реал” бош мураббийи Хаби Алонсонинг сўзларини келтирди.
Мадридликларнинг ғалабасини 24-дақиқада Килиан Мбаппе, 76-дақиқада эса Родригонинг голлари таъминлади. “Реал” Испания чемпионати турнир жадвалида 39 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Пешқадам — 43 очко жамғарган “Барселона”. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.