date

Қимматли қоғозлар хавфсизлиги таъминланди

Қимматли қоғозлар хавфсизлиги таъминланди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги инвестицион воситачилар фаолияти тўхтатилган ёки тугатилган ҳолларда депозит операциялари бўйича ҳаракатлар тартибини тасдиқлади. Агар воситачи ўз фаолиятини тўхтатса ёки тугатса, мижозларнинг қимматли қоғозлари сақланиб қолади ва уларни бозорнинг бошқа иштирокчисига ёки Марказий депозитарийга ўтказиш мумкин бўлади.

Агар воситачининг лицензияси тўхтатилса, у операцияларни тўхтатишга ва бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ҳамда фонд биржаси сайтида маълум қилишга мажбур. Лицензия бекор қилинганда ёки тугатилганда, воситачи мижозларнинг ҳисобварақ маълумотларини тайёрлаб, ўз фаолиятини тугатганини уларга хабар қилади.

Мижоз хабарни олгандан сўнг бир ҳафта ичида қимматли қоғозларини қаерга ўтказиш бўйича кўрсатма бериши лозим. Агар бундай кўрсатма берилмаса, қимматли қоғозлар вақтинча депозитарийга ўтказилади.

Марказий депозитарийда сақланаётган қимматли қоғозлар янги инвестицион воситачи танланганидан кейин бир кун ичида мижозга қайтарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қимматли қоғозлар хавфсизлиги таъминланди