date

МакКенни «Ювентус» билан шартномани узайтириш ҳақида гапирди


Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси, америкалик Уэстон МакКенни жамоада қолишни исташини айтди, бироқ клуб билан янги шартнома масаласи унинг агентлари қўлида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у «Ювентус»да Лучано Спаллетти қўл остида ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва футболчи мураббийни ажойиб мутахассис деб атаган.

«Мен «Ювентус»да қолишга умид қиламан. Аммо вазиятни агентлар ихтиёрига топширдим.

Мен бу ерда Спаллетти билан бахтлиман, у ажойиб мураббий», — дея МакКеннининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо. 27 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнда якунланади.

Унинг бозор қиймати 22 млн еврoни ташкил этади. 2025/2026 йилги мавсумда америкалик футболчи 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » МакКенни «Ювентус» билан шартномани узайтириш ҳақида гапирди