
«Бетис» 2025 йилнинг сўнгги ўйинида мухлисларини хурсанд қилди. Мануэль Пеллегрини бошқарувидаги жамоа ўз майдонида «Хетафе»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди.
Opta статистика мутахассислари қизиқарли фактни қайд этди: «Бетис» 2025 йилда бир календар йил ичидаги ғалабалар сони бўйича клуб рекордини такрорлади. Якунланаётган йилда «оқ-яшиллар» барча мусобақаларда 29 та ғалабани нишонлади.
Бу рекорд 2021 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда ҳам «Бетис»нинг 29 та ғалабаси бор эди. Ўша пайтда ҳам «оқ-яшиллар»га Мануэль Пеллегрини мураббийлик қилган — у жамоа билан 2020 йил августидан бери ишламоқда.
Ҳозир «Бетис» Испания чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.