date

«Ливерпуль» мухлиси ирқчилик иши бўйича айбини тан олмади


«Ливерпуль» мухлиси «Борнмут» ярим ҳимоячиси Энтони Семеньо манзилига айтилган ирқчилик ҳақоратлари бўйича айбланмоқда, бироқ у ўз айбини тан олмади. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Ҳодиса август ойида АПЛнинг 1-турида «Ливерпуль» ва «Борнмут» ўртасидаги (2:4) учрашув вақтида юз берган. Ўйин давомида Семеньо трибунадан янграган ирқчилик қичқириқларига дуч келган, шу сабабли ҳакам учрашувни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган.

Хабарларга кўра, ҳақоратлар ногиронлар аравачасида бўлган 47 ёшли «қизиллар» мухлисидан чиққан. У «Энфилд» стадионидан чиқариб юборилган.

Кейинроқ эркак полиция томонидан ҳибсга олинган, бироқ кейинчалик гаров эвазига қўйиб юборилган. Унга футбол стадионларига бориш тақиқланган.

Суд мажлисида айбланувчи фақат шахсий маълумотларини тасдиқлаган ва қўйилган айбловларни тан олмаслигини билдирган. Иш бўйича навбатдаги кўриб чиқиш келаси йил 22 апрелга белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» мухлиси ирқчилик иши бўйича айбини тан олмади