
Фарғона вилоятининг Фарғона туманида йўл-транспорт ҳодисаси инсон ўлими билан якунланди. Воқеа 21 декабрь куни туш пайтида, соат 12:30 лар атрофида Фарғона маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Фарғона–Саторобод–Хонғиз автомобиль йўлининг 6-километрида содир бўлган.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Фарғона шаҳри томондан Хонғиз қишлоғи сари ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳолда хавфсизлик талабларига амал қилмасдан, кескин равишда чап томонга бурилган. Оқибатда, шу йўналишда орқадан келаётган яна бир Cobalt билан тўқнашув юз берган.
Зарб кучли бўлгани сабабли автомобил салонида бўлган йўловчилардан бири оғир тан жароҳати олган. У зудлик билан туман марказий шифохонасига олиб борилган ва шифокорлар томонидан барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ кўрилган чораларга қарамасдан, 52 ёшли фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.

Маълумотларга кўра, йўлда тўхтаб турган автомашина ҳайдовчиси хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани, шу жумладан, ҳаракатни қайта бошлашда атрофдаги транспорт воситаларини инобатга олмагани фожеали оқибатларга сабаб бўлган.
Айни вақтда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ва сабаблари аниқланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.