«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров тармоқдаги ўз саҳифасида уни яратиш жараёнида олган 10та дарси ҳақида изоҳ қолдирди, деб ёзади Кун нашри. Компания 2016 йилнинг 10 октябрь куни ўзининг 10 йиллигини нишонлади.
1. Ҳаммасини тезликда бажариш мумкин. Мен «ВКонтакте»нинг биринчи нусхасини 2006 йилда бир ойда тайёрладим. У дарров ривожланиб кетди. Аксариятнинг фикридан фарқли равишда, иш ёки тез ва сифатли қилинади ёки узоқ ва ёмон.
2. Ҳаммасини тезликда бажариш керак. 2006 йилда «ВКонтакте» билан бир вақтда шундай концепцияга эга яна бир неча сайтлар пайдо бўлди. Ҳозирда улар «ВКонтакте» тезроқ ривожлангани учунгина эсдан чиқиб кетди.
3. Чекланган жойга қараб ўсиш лозим. «ВКонтакте» СПбГУ форумининг омадидан пайдо бўлди, СПбГУ форуми эса – тилшунослар учун сайт омадидан. Ҳар бир кейинги қадам ҳозирги тажрибангиз асосига қурилган бўлиши керак.
4. Одамлар – тентак эмас. Улар сиз таклиф этаётган нарсанинг сифатини барибир ҳис этишади. Ҳар бир кичик деталь ҳам янги фойдаланувчиларни жалб этади.
5. Бир неча вазифани бажариш – самарали. Мен «ВКонтакте» фаолият юритган илк ойларда барча кодни, графикани, интерфейслар ва маркетингни яратдим. Бир неча ишни бирданига бажариш алоқа учун вақтни сарфламаслик имконини беради.
6. Фақатгина ўзингизнинг ички сезгингизга қулоқ солишингиз керак. Ҳар гал “ёши катта ва ақлли”ларнинг фикрига қулоқ солганимда, вақтни бекорга сарфлаганман. Агарда сиз қилиш керак, деб ўйласангиз – кўпчиликнинг фикрига эътибор ҳам берманг.
7. Сон сифатни қопламайди. «ВКонтакте» жамоаси у қадар катта эмасди, бироқ истеъдодли ва мотивацияга эга кишилардан ташкил топганди. Бундай жамоа ойлик иш ҳақи учун хизмат қиладиган ёлланма ишчилар армиясидан кўпроқ самара келтиради.
8. Ҳеч кимга 100 фоизга ишониш керак эмас. Сиз кимнидир ишончга лойиқ деб ҳисоблашингиз ва уни бир неча йил билишингиз ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас – муҳим масалаларни шахсан назорат қилиш керак.
9. Қўрқув ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. «ВКонтакте»ни бошқариш пайтида кўп нарсалар содир бўлди – DdoS-ҳужумлар, жиноий ишлар, акциядорлар уруши, эриб кетган серверлар, медиа жанглари, даъво аризалари, фитналар. Ҳиссиётга берилиш самарали эмас – нима қилиш керак бўлса, шуни қилинг.
10. Принциплар келадиган эҳтимолий фойдадан юқори туриши керак. «ВКонтакте» рақобатчилари фойдаланувчилардан реклама берувчилар, акциядорлар, амалдорлар фойдасига воз кечишганда, биз улар манфаатини ҳимоя қилдик. Бошқаларга яхшилик келтириш – ҳақиқий омаднинг сиридир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди