Шўрва кўпигини олиш шартми? Мутахассислар жавоб берди

1 дақиқа ўқиш552
Шўрва кўпигини олиш шартми? Мутахассислар жавоб берди

Шўрва тайёрлаш жараёнида юзада ҳосил бўладиган кўпик ҳақида баҳслар йиллар давомида тўхтамай келмоқда. Кимдир уни зарарли моддалар деб ҳисоблаб, албатта олиб ташлашни тавсия этади, бошқалар эса унинг фойдали эканини таъкидлайди.

Мутахассислар таъкидлашича, бу кўпикнинг таркиби табиий бўлиб, асосан гўштдаги оқсил моддалари — ивиган албумин ва миоглобин, оз миқдордаги ёғ қатламлари ҳамда табиий тузлар аралашмасидан иборат. Яъни бу шўрвадаги гўшт ёки суякнинг пишиш жараёнидаги табиий оқибат ҳисобланади.

Илмий жиҳатдан олиб қаралганда, шўрва кўпигида антибиотик ёки инсон соғлиғи учун хавфли бўлган моддалар йиғилишига оид бирор далил мавжуд эмас. Демак, уни соғлиққа зарарли деб аташ учун асос йўқ.

Бироқ кўпчилик ошпазлар ва хонадон эгалари эстетик жиҳатга кўпроқ эътибор қаратади. Агар шўрва юзасидаги кўпик олинмаса, суюқлик бироз хира тус олиши мумкин. Шу боис тиниқ шўрва тайёрлашни истаганлар кўпикни эҳтиёткорлик билан олиб ташлайди.

Шу билан бирга, кўпикни олиб ташлаш фойдали моддаларни йўқотиш дегани эмас. Коллаген, аминокислоталар ва минерал моддалар барибир шўрвада сақланиб қолади. Демак, кўпикни олиш ёки қолдириш ҳар кимнинг шахсий танлови ва таъбга боғлиқ қарор.

Мутахассислар хулоса қилади: шўрва кўпигини олиб ташлаш соғлиқ учун шарт эмас — бу кўпроқ таом кўриниши ва таъб масаласи. Асосийси, гўшт сифатли бўлиши ва шўрва гигиеник қоидаларга риоя қилинган ҳолда тайёрланишидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?