date

Гравенберх: Отамнинг маслаҳатлари иш бермоқда

Гравенберх: Отамнинг маслаҳатлари иш бермоқда
“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг “Реал” клубига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди. Ушбу учрашув 4 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.

Футболчи ушбу мавсумда рақиб дарвозаси олдида дадилроқ ҳаракат қилишга уринаётганини ва бу борада отасининг ҳиссаси борлигини таъкидлади.

- Ўйлайманки, мен отамнинг маслаҳатларига кўпроқ қулоқ тута бошладим. У доим дарвозага кўпроқ зарба бериш кераклигини такрорлайди. Бу мавсумда унинг фикри амалда ўз аксини топмоқда.

Масалан, “Астон Вилла”га қарши ўтган шанба кунги ўйинда зарбамдан сўнг тўп рикошет орқали дарвозага кирди. Шунинг учун ҳа, кўпроқ зарба бериш керак, - деди Гравенберх.

Мазкур мавсумда таянч ярим ҳимоячи “Ливерпул” сафида учта гол уриб, иккита голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гравенберх: Отамнинг маслаҳатлари иш бермоқда