Коррупцияга қарши кураш ўзбек амалдорларининг мукофот пулларига таъсир қилади

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш доирасида 2026 йил 1 июлдан бошқарув тизимини мажбурий сертификатлаш амалиёти жорий этилади. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, бу жараён босқичма-босқич 2030 йилгача давом этади.
Янги тартиб раҳбарлар учун шахсий масъулиятни кучайтиради. Агар ташкилотда тизим белгиланган муддатда тўлиқ йўлга қўйилмаса, сертификат олингунга қадар директор ва унинг ўринбосарларига мукофот пуллари тўланиши вақтинча тўхтатилади.
Аввало самарадорлик рейтингида "қониқарсиз" баҳо олган ташкилотлар сертификатлашдан ўтказилади.
Шунингдек, мамлакатда ягона мониторинг тармоғи ишга туширилиши режалаштирилган. У Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчиликни боғлаб, қонунбузарликлар ҳақидаги маълумотларни тезкор алмашишга хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!