Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимларини касб байрами муносабати билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимларини касб байрами муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирлади. Мукофотланганлар рўйхатидан 10 нафар ходим ўрин олди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Президент матбуот хизмати сайтида эълон қилинган фармонга кўра, улар кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, намунавий фаолияти ҳамда алоҳида хизматлари учун эътироф этилди. Уларга “Меҳнат шуҳрати”, “Мардлик”, “Дўстлик” орденлари, шунингдек “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари топширилди.
Аввалроқ қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида аграр соҳа мутахассисларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилганди. Ушбу йўналишдаги мукофотлаш тўғрисидаги фармон ҳам бир кун аввал имзоланган, энг муносиб вакилларга мукофотлар “Кўксарой” қароргоҳида шахсан топширилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!