Тошкентда хоспис қурилиши режа асосида давом этмоқда — ҳокимият

Тошкент шаҳри ҳокимияти пойтахтда хоспис қурилиши белгиланган жадвал асосида олиб борилаётганини маълум қилди. Қайд этилишича, лойиҳа бўйича ишлар босқичма-босқич бажарилмоқда. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Аввалроқ Gazeta.uz пойтахт хосписини ишга тушириш муддати чўзилаётгани ҳақида ёзганди. Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси муассаса жорий йил январ ойида очилишини билдирган.
Расмий маълумотларга кўра, хоспис 5,2 гектар ҳудудда жойлашади, бино қурилиши 2,7 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Ҳокимият ички ишлар январ ойи охиригача якунлаш режалаштирилганини таъкидлади.
Шаҳар ҳокимияти баёнотида сўнгги икки йилда объектдаги ишлар сезиларли даражада жадаллашгани, лойиҳа амалий босқичга ўтгани ҳамда қурилишни якунлаш учун зарур суръат таъминлангани қайд этилган.
Ҳозирда фасад тўлиқ тайёр, ички пардозлаш ва инфратузилма ишлари қарийб 80% га бажарилган. Қурилиш якунлангач, бино босқичма-босқич мебель ва сантехника жиҳозлари билан таъминланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!