14:58 / 04.06.2017
7 595

Кофеин дозасининг оширилиши қандай оқибатларга олиб келади?

Кофеин дозасининг оширилиши қандай оқибатларга олиб келади?
Олимлар кофеинга доир тадқиқот ўтказишди. У ҳақиқатдан тетикликни қайтариш, уйқуга тўймаслик ва чарчоқ билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради, бироқ кофеин дозасининг меъёрдан оширилиши организм учун жиддий хавф келтириши мумкин. Бу ҳақда "Инфореактор" нашрига таяниб "Кун.уз" хабар берди.

Маълумки, меъёр деганда кунига 400 миллиграмм (мг) қаҳва тушунилади - бу тахминан 4 финжон қаҳва. Қаҳва истеъмоли шу кўрсаткичдан ошган тақдирда, унинг белгилари инсоннинг ташқи кўринишида намоён бўлади: қизариш, юракнинг тез уриши, мушаклар, нутқ, фикрлаш ҳамда ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши.

Шунингдек асабийлашиш, асоссиз безовталик ва кайфиятнинг ўзгариши ҳам кофеин дозасининг оширилиши натижасида юзага келади.

Олимлар 10 ёшгача бўлган болаларга умуман кофеин истеъмолини тақиқлашади. Ўсмирлар учун кунадлик доза - 100 мг, катта ёшлилар учун эса - 200 мг. Максимал таъсир 2 соатдан кейин сезилади, шунинг учун қаҳва ёки чойни уйқудан 4 соат олдин ичиш мақсадга мувофиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кофеин дозасининг оширилиши қандай оқибатларга олиб келади?