Газ алангаси хавфми ёки атайлаб қилинганми? Мутахассислар нима дейди?

1 дақиқа ўқиш346
Газ алангаси хавфми ёки атайлаб қилинганми? Мутахассислар нима дейди?

Газ алангаси хавфми ёки атайлаб қилинганми? Мутахассислар нима дейди?
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги газ алангаси акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди. Аҳоли орасида бу ҳолат "газ сизиб чиқиши" ёки фавқулодда портлаш деб талқин қилинди.

Аммо Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Қайд этилишича, бу — "М-25" конининг 202-сон қудуғида бир ҳафта аввал кузатилган геологик жараён натижаси бўлиб, аввал ёқиб қўйилган оловнинг вақтинчалик сўниб, яна қайта ёқилиши билан боғлиқ ҳолатдир.

Мутахассислар бу жараённи назорат остидаги табиий геологик ҳодиса сифатида баҳолашмоқда. Энергетика вазирлиги таъкидлашича, ҳаво ва атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқмаслиги учун бундай олов ёқиш халқаро амалиётда қўлланиладиган усул ҳисобланади.

“Айни дамда “М-25” конидаги вазият барқарор. Барча ишлар махсус мутахассислар томонидан назорат қилинмоқда. Бу усул саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради,” — дейилади расмий баёнотда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?