Дубайдан келган йўловчидан 95та iPhone топилди
1 дақиқа ўқиш3.4K

Тошкент халқаро аэропортида Дубайдан қайтган йўловчининг қўл юкидан юзлаб қимматбаҳо смартфонлар аниқланди. Божхона қўмитаси маълумотига кўра, тезкор ходимлар мобил қурилмаларни ноқонуний олиб кириш каналларига қарши йўналтирилган тадбир давомида фуқарони тўхтатган.
Текширув пайтида унинг сумкасидан ҳужжатсиз ҳолда олиб кирилаётган 8 дона “iPhone 17 Pro” ва 87 дона “iPhone 17 Pro Max”, жами 95 та қурилма чиққани маълум бўлди. Телефонлар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган.
Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, ушбу гаджетларнинг умумий қиймати 1,9 миллиард сўмдан ошиб кетади. Ҳолат юзасидан збожхона органлари суриштирувни бошлаган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…