Фарғона заводи ҳудудида йердан 6 ойлик ҳомила топилди

1 дақиқа ўқиш435
Фарғона заводи ҳудудида йердан 6 ойлик ҳомила  топилди

Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги 12-цехда ер остига кўмиб кетилган, тахминан 3–6 ойлик ҳомиланинг топилиши ҳудудда катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳодиса кеча, 28 ноябрь куни цех ходимлари дайди ит ковлаб чиққан жойни кўриб қолгани ортидан аниқланган.

Маълумотларга кўра, ходиса жойига шаҳар прокурори бошчилигидаги тергов гуруҳи чиқиб, ер майдони, ҳомила ва атрофдаги қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида олинган. Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасида ҳомиланинг 3–4 ойлик, ўғил бола жинсига мансуб экани, унинг она қорнида инфекция ва гипоксия натижасида ўлгани қайд этилган.

Ҳозирда ҳомиланинг онасини аниқлаш бўйича кенг қамровли суриштирув олиб борилмоқда. Шунингдек, сўнгги кунда “оборт” ёки сунъий туширишдан кейин тиббий мурожаат қилган аёллар рўйхати ўрганилмоқда. Завод ходимлари ҳам алоҳида текширувдан ўтказилади.

Прокуратура терговга қадар текширув устидан назорат ўрнатган. Бу воқеа қонунчилик, тиббий ёрдам ва жамиятдаги ахлоқий масалаларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?