2017 йил 29 июнь кеч соат 21.20да Тошкент Марказий Темирйўл Вокзалига Самарқандга чипта олиш мақсадида бордим. Навбатда 90 дақиқадан кўпроқ туришга мажбур бўлдим.
Ушбу 90 дақиқа вақт менга Ўзбекистон Темир Йўлларининг бугунги ачинарли ҳолатини тўлиқ очиб берди десам адашмайман.
Яқинда интернет тармоғида "Урганчга чипта йўқ, лекин вагоннинг ярми бўш келди" номли мақолага кўзим тушди. Бу мақолада Тошкент Марказий Вокзалидаги чипта сотувчи кассирлар фаолияти кескин танқид қилинган эди.
Нахотки хамма айб оддий кассирларда экан?!
Биз кўпгина муаммоларга катта мулозимлар эмас, балки оддий ишчиларнинг бефарқлиги сабаб деб одатланганмиз. Натижада асосан оддий ишчиларни нохақ ишдан бўшатишлари билан чеклашнинг гувохи бўлганмиз холос.
Тизимда тартибсизлик бўлса оддий ишчиларда нима айб?
Улар нимани ўзгартира олади?
Масалан, якинда Жамият газетасидаги нотариуслар фаолияти юзасидан чоп этилган танқидий маколадан сўнг, айтиб ўтилган «бечора» нотариус ишдан олинди. Лекин кўрсатилган муааммолар умумий тизимда ҳали ҳануз мавжуд.
Танқид бу бировни ишдан олиш эмас, балки бор муааммони мухокама қилиб, биргаликда бартараф этиш деб хисоблайман.
Агар темирйул тизимидаги муааммоларга оддий кассирлар айбдор бўлганида эди, буни бартараф этиш бир соатлик иш бўлар эди. Яъни эски кассирларни бўшатиб, ўрнига янгиларни олиб.
Умумий гаплардан фактларга. Ўша куни Тошкент вокзалидаги умумий 12та кассадан факат 4таси фаолият олиб борар, чипта олиш учун келган одамларнинг сони эса анча кўп эди. Бундан ташқари 4та кассанинг биттаси харбийлар учун ва биттаси электрон билетлар учун ажратилган ва фақат 2таси оддий аҳолига хизмат кўрсатар эди. Чипта нархининг ярмини накд ва ярмини пластикда тулаш имконияти хам йук экан.
Темирйул тизимида 75 минг киши ишласа ҳам Ўзбекистондаги энг катта Вокзалнинг 12та кассасидан фақат 4таси ишлаётганини қандай тушиниш мумкин?
Тошкент темирйўл вокзалидаги навбатни бартараф этиш учун «электрон навбат» тизими киритилган экан аммо ундан умуман фойдаланилмас экан.
Худди санъаткорлар «Бу халк жонли ижрони тушунмайди» дегани каби бу ерда хам оддий одамлар «электрон навбатни» тушунмайди деб ишлатилмаяптими?
Вокзалда хориждан келган туристлар хам навбатда туришар ва бу ҳолатдан улар ҳам ҳайратда эдилар.
Ёзда об-ҳавонинг кундузи жуда исскиқ бўлаётганига қарамасдан конденционерлар ҳалигача хамма вагонларда мавжуд эмас экан. Энг арзон чипта олсангиз хам поездда проводниклар кам пулга бошка вагонга ўтказишни «таклиф» этганининг ўзим гувоҳи бўлганман.
Оддий кассирларни айбламасдан темирйўл тизимида ислоҳотлар олиб бориш шарт. Туристлар учун алоҳида кассалар ташкил этиш, вокзалларда ўрнатилган «электрон навбатни» тўлик ишга тушириш, вагонларни кондиционерлар билан тўлик жихозлаш керак.
Бундан ташқари, биринчи навбатда Темирйул тизимида янги маркетинг тизимини жорий этиш шарт. Бунда поездлардаги бўш жойларни бартараф этиш учун чегирмалар тизимини қўллаш, доимий йуловчиларни рағбатлантириш, кассалардаги навбатларни кескин бартараф этиш ва бу билан хизмат сифатини оширишни назарда тутади.
Темирйул давлат транспорт тизимининг асосий бўғинларидан ҳисобланади ва унинг ҳозирги ҳолати талаб даражасида эмас. Бунга эса оддий кассирларнинг умуман айби йук ёки оддийча айтганда «болаларда айб йўқ!».
Ҳамма айб президентимиз айтганидек ишлашни хохламаётган мулозимларда.
Манба: dia.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди