Мушук сайёрамизда энг кўп тарқалган уй ҳайвонлари сирасига киради. Юртимиздаги ҳар икки хонадоннинг бирида, албатта, мушук боқишади. Мушукларнинг сирли хусусиятлари хусусида ҳам жуда кўп гап-сўзлар юради. Мушук одамларни даволай олиш қудратига эга, ўнинчи қаватдан ташлаб юборсангиз ҳам оёғи билан ерга тушади, ҳатто руҳларни сезиши ҳам мумкин… Бу миш-мишларда қанчалик жон бор? Келинг, шуларни тадқиқ этиб кўрамиз.
Мушукнинг жони нечта бўлади?
2011 йил 11 июль куни АН-24 самолётида ёнғин кузатилди. Самолётни зудлик билан қўндириш керак эди, пилот Обь дарёси қирғоғига қўнишга мажбур бўлди. Жабрланганларнинг кўпчилигини қутқаришди. Мазкур рейсда бир мушук ҳам бўлиб, қидирувлар давомида у топилмади.
Самолёт қолдиқларининг аксарияти саккиз кундан кейин кўтариб олинди. Иш кабинага қадар етиб борганидан сўнг Ромашка лақабли ўша мушукни топишди.
Бу авиаҳалокат давомида Ромашка бир неча маротаба ўлим хавфини бошдан кечирди: самолёт қўнаётган вақтда қафасдан зарар кўриши, сувда чўкиши, саккиз кун давомида очликдан жон таслим қилиши ёки ўрмондаги хавфлардан омон қолмаслиги мумкин эди. Бироқ жонивор ҳаммасидан қутулиб қолди. Демак, мушукларнинг жони қирқта бўлади, дейишлари жон бор экан.
Энергетик кучи борми?
— Қизлик давримда катта мушугим бўларди. Агар бирор жойим оғриб қолса, у секин келиб, айни ўша оғриб турган еримга ётиб оларди. Унинг бир маромдаги хуриллашидан тинчланиб, ухлаб қолардим. Уйғонганимда эса оғриқдан асар ҳам қолмасди. Бундай ҳолат бир неча марта такрорланган. Мазкур ҳолатга мушукларнинг кучли энергетик қуввати сабаб бўлади. Келинг, бу хусусиятни экстрасенсорик жиҳатдан тадқиқ этамиз.
«Мушук — бу кучли қувват ва юқори частотали титраб турувчи жонзот. Бироқ одатдагидек, 220 вольтли эмас, мингдан ошиқ вольтли. Мушукларнинг кўзлари бу энергияни қувватлантириб туради», — деган эди экстрасенс Арина Евдокимова.
Мушукда йиғилиб қолган энергетик қувватни чиқариб ташлашнинг имкони мавжуд эмас. У ўзининг ўнта ҳаётга етгулик қувватини ўша ердан олади. Баландликдан қулай туриб ҳаёт ва ўлим чегарасида улар бошқа жонзотга айланишади. Ўз-ўзидан, буни инсон кўзи билан кўриб бўлмайди.
Экология ва эволюция институти олими зоолог Анастасия Антоневичнинг сўзларига кўра, мушукларнинг яшовчанлиги уларнинг бир вақтлар ёввойиликда кун кечиргани билан боғлиқ. Яъни ёввойи табиат инстинктлари уларнинг генетикасида ҳали ҳам сақланиб қолган. Мушукларнинг яхши сакраши, йиқилиши ва ўрмалаб чиқа олиши жониворнинг бир вақтлар ов қила олиш қобилияти билан боғлиқ.
Мушуклар скелетида 247 та суяк мавжуд бўлиб, бу одамларникидан 41 та кўп дегани. Уларнинг кўпчилик қисми умуртқа поғонаси ва думда жойлашган. Айни шу хусусияти туфайли ҳам мушук икки карра қайишқоқроқ ва ҳавонинг ўзида 180 даражага айланиши мумкин.
Нега мушук доим ерга оёғи билан тушади?
Бу ерда бутун тизим ишлайди: ички қулоқ, мия, мушаклар ва умуртқа поғонаси. Мушук ерга қулаётганда бошини буради ва унинг ички қулоғига тўлган суюқлик миллионлаб таъсирчан тукларни уйғотиб юборади. Шу тариқа тананинг ҳолати хусусидаги маълумот мияга бориб етади ва биз ҳайвонлар қандай қилиб ерга оёғи билан тушишининг гувоҳига айланамиз.
Узоқ вақт овқатсиз юра олиши
Эволюция ва ўзига хос ҳаёт тарзи орқали мушук узоқ вақт овқатсиз яшай олиш хусусиятига эга бўлган.
Ов қилиш билан кун кечирадиган йиртқичлар мунтазам эмас, фақат ови бароридан келгандагина овқатланишади. Бироқ уй мушуклари учун озуқа топиш муаммо бўлмаса ҳам кутилмаган вазият бўлиб қолса ёки ўрмонга қочиб кетса, овқатланмай бир неча кун яшаши мумкин. Бу хусусиятни уларга ёввойи табиат ато этган.
Ҳар бир мушук сичқон овлашни туғма ўзлаштирган бўлади. Бу инстинктми ёки алоҳида дастур, лекин эволюция орқали уларнинг ҳар бирига ўтган. Бироқ каламуш овлашни мушукларнинг ҳаммаси ҳам билмайди. Бу хислатни уларга фақат она мушук ўргатиши лозим.
Мушук ўлимни ҳис қиладими?
Олимлар узоқ вақтдан буён бу саволга жавоб топиш илинжида изланиш олиб боришмоқда.
Американинг «Steere House» хосписида Оскар исмли бир мушук яшайди. У одамларни унчалик ёқтирмаганлиги учун аксарият вақтини бирор бурчакда мудраб ўтказади. Бу мушукнинг ўз анъанаси бор. Ўлими яқин беморнинг каравоти ёнида пайдо бўлиб, инсон токи бу ёруғ оламни тарк этмагунча ёнида ўтиради. Оскар ақли заифлар касалхонасида ҳам кўп бўлган.
«Гоҳида бир нечта ўлим бир вақтда содир бўлган ҳолатлар ҳам учраган. Бир куни икки беморимиз бир вақтнинг ўзида ўлим остонасига келиб қолди. Улардан бири оғирроқ аҳволда эди. Биз уни ўлади, деб ўйлаб, Оскарни қидира бошладик, бироқ у иккинчи беморнинг ёнида экан. У ҳақ бўлиб чиқди, Оскар ёнида турган бемор бир неча соатдан сўнг жон таслим қилди. Биз ўлади, деб ўйлаган бемор эса яна бир неча кун яшади. Вақти-соати етганда Оскар унинг ҳам ёнида бўлди», — дея ҳикоя қилиб берди шифокор-гериатр Дэвид Доса.
Нега мушуклар ўлимни ҳис этишади? Кўпчилик экстрасенсларнинг фикрича, ҳайвонлар инсон руҳини кўра олиш қудратига эга экан. Нафақат ташқи, балки ички ҳам. Ҳатто мушуклар нариги дунёдан келган қариндошлар руҳини ҳам сеза олиши мумкин.
Мушуклар ҳақида сиз билмаган фактлар
Мушук ҳаёти давомида 100 дан ортиқ бола туғиши мумкин.
Мушуклар ҳеч қачон бир-бирига миёвламайди. Улар одамзодни кўргандагина шундай овоз чиқаради.
Бир жуфт мушукнинг авлоди 7 йилда 420 000 та мушукни дунёга келтириши мумкин.
Мисрда мушуклар маъбуд даражасидагина қадрланмасдан, балки сичқон, илонларга қирон келтириб, овдаги ўлжаларни йиғишда ҳам ўргатилгани боис эъзозланган.
Мушуклар 100 хилга яқин овоз чиқариши мумкин. Итлар эса 10 хил.
Юқоридан йиқилаётган мушукларнинг ҳолати доимо бир хил бўлади: дастлаб бошини тўғрилаб олади, кейин белини, оёғини ва ниҳоят, белини букиб, ерга «қўнади».
Агар мушук мебелни қиртишласа, шу жойга лимон ёки апельсин ифори бор моддаларни суртиб қўйинг. Мушуклар бундай ҳидларни ёмон кўради.
Жирафа, туя ва мушук қадам ташлашни чап оёқдан бошлайдиган ягона ҳайвонлар.
Мушукнинг қулоқлари 180 даражага бурилади. Ҳар бир қулоғида 32 та мушак бўлиб, улардан 12 таси қулоқларини бошқаради.
Маълумотларга кўра, дунёда 400 миллионга яқин уй мушуклари бор. Австралия бу борада биринчи ўринда: 10 та кишига 9 та мушук тўғри келади. Осиёда Индонезия етакчилик қилади: 30 миллионга яқин паҳмоқ ҳайвонлар инсонлар билан бирга яшайди. Европада Франция мушукларга «ўч». Лекин шундай давлатлар борки, уларда мушукларни умуман учратмайсиз: Габон ва Перу ана шундай юрт ҳисобланади.
Америкаликлар ҳар йили мушукларнинг емиши учун тўрт миллиард доллар сарфлашади. Бу эмизикли болаларга сарфланаётган маблағдан 1 миллиард зиёд демакдир.
Агар мушук олдингизда туриб, думини қалтиратиб ликиллатса, у сизни жуда ёқтиришидан далолат. Агар думини пастга тушира бошласа, кайфияти ўзгарганини билдиради.
Мушуклар итларга қараганда яқин орадаги буюмларни унчалик англай олмайди. Улар 75 смдан 2-6 метргача бўлган нарсаларни аниқ кўради.
Мушукларнинг эшитиш қобилияти инсонларга қараганда 3 баравар ортиқ. Агар биз хонада баланд овозда қўшиқ ёки куй қўйсак, улар бошқа хонага чиқиб кетади.
Мушук ҳидларни инсонларга нисбатан 14 баравар кўпроқ ҳис этади.
Мушукнинг ҳар икки ёноғида ўртача 12 тадан ҳаракатчан мўйловлар бўлади. Мўйловларнинг бошланишида кўпгина нерв толаларининг охири жойлашган, шунинг учун у барча воқеаларни атрофидаги нарсалар, шамол, иқлим ва бошқа ўзгаришларни олдиндан билиб олади.
Мушуклар инсонлар билан 10 минг йилдан бери ёнма-ён яшаб келади.
Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
«Толибон» вазирига қарши суиқасдни ким уюштиргани маълум бўлди
Доналд Трамп ёзги вақтга ўтишга қарши
Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда тугайди
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?
Фарғонадаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди
Қашқадарёда унаштирилган қизини пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди