Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилиши ҳақидаги хабардан юртимизнинг жуда кўп мусулмонлари хурсанд бўлишди. Шайх ҳазратларидан жуда катта улкан маърифий мерос қолди. У кишининг шогирдлари, ёрдамчилари ҳам кўп эди. Шуларнинг бири Абу Муслим номи билан танилган Адҳам Атажановдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Абу Муслимга нисбатан муҳаббатлари бўлакча эди. Унинг интеллектини, заковати ва уламоларга нисбатан муҳаббатини кўп эслардилар. Замонанинг сиёсий ва ижтимоий таҳлилларида теранлигини, шеърият ва адабиётда завқининг ажойиблигини, янги ғоялар кашфиётида уфқи кенг эканини алоҳида эътироф қилардилар. Абу Муслим биз учун Ҳазратимиздан қолган қимматли омонатдир. Ўзбек халқи учун ҳам омонатдир.
Унинг тақдири жуда мураккаб ва достон қилишга арзийди. Ўзи поляк миллатига мансуб бўлса ҳам, тақдири ўзбеклар, Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқ. Биз, ўзбеклар уруш вақтида қанча-қанча етимларни бағримизга олган миллатмиз. Наҳотки, бугун бир поляк йигитига ёрдам бериб юбора олмаймиз. Ҳақиқатдан ҳам нега ёрдам бериб юбора олмаймиз?!
Ҳа, ижтимоий тармоқларда у ҳақида постлар трендга айланди. Президентимиз номига мурожаатлар ҳам бўлди. Хўш, Абу Муслим ким? Унинг Ўзбекистондаги ўрни қандай? Шу саволларга жавоб излаш ниятида Kun.uz ҳам бир мақола тайёрлади. Абу Муслим билан боғландик, саволлар бердик ва жавоблар олдик.
Абу Муслим 1975 йил июль ойида Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси ригалик бўлиб, миллати поляк. Тошкентда зилзила бўлганида кўнгилли ишчи бўлиб келган. Онасининг миллати корейс. Оилада қийинчиликларга дуч келгани сабабли Абу Муслим ва опачаси болалар уйига топширилган. 1977 йилларда Қозоғистоннинг Чимкент вилояти Туркистон шаҳрида яшовчи миллати ўзбек бўлган Атажановлар оиласи ўзларига фарзанд қилиб асраб олишган. Туркистонда ўрта мактаб, Аҳмад Яссавий номидаги (Қозоғистон) Халқаро университетнинг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган. Халқаро Интеллектуал мулк ташкилоти — WIPO Academy’нинг дипломига эга.
1994 йил Тошкент шаҳрига кўчиб ўтган. Фуқаролиги йўқ шахс мақоми берилган. Фуқаролик ҳақидаги қонунга кўра, Ўзбекистонда 5 йил яшаб, сўнг фуқаролик олиш ниятида бўлган. Аммо, Тошкентда туғилгани боис, беш йил кутмасдан ҳужжат топшириши мумкин бўлган.
1994 йил Тошкент шаҳрига кўчиб ўтган. Фуқаролиги йўқ шахс мақоми берилган. Фуқаролик ҳақидаги қонунга кўра, Ўзбекистонда 5 йил яшаб, сўнг фуқаролик олиш ниятида бўлган. Аммо, Тошкентда туғилгани боис, беш йил кутмасдан ҳужжат топшириши мумкин бўлган.
— 1994 йили, яъни кўчиб келган йилларингиз Ўзбекистон фуқаролигини олиш имкони бўлмаганми?
— Ўша вақтларда пулга ёки бошқа таниш-билиш йўллари билан қилиш мумкин, деб эшитардим. Аммо шундай бўлса ҳам мен бу йўл билан Ўзбекистон паспортини олишни ўзимга эп кўрмаганман. Қонуний йўллар билан оламан, деб ўйладим. Ўша вақт керакли ҳужжатларни керакли жойларга топширганман. Аммо орадан 20 йиллар вақт ўтган бўлсада, бу иш амалга ошмаяпти. Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан кейин анча одамлар фуқаролик олаётганини эшитдим, кўрдим. Унгача бу жуда қийин масала эди. Масала ижобий ҳал қилинаётганини кўргач, умид пайдо бўлди.
— Яъни, сиз Президент номига ариза ёзгансиз, шундайми?
— Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Ўтган йили Президент порталига ариза ёздим. Сўнг қандайдир текширувлар бўлди. Паспорт столига чақириб, баъзи нарсаларни текширишди, савол-жавоб қилишди-ю, масалани менинг зараримга ҳал қилиб беришди. Бир йил олдин Тошкентда туғилган ва бутун умр Тошкентдан чиқмаган, Ўзбекистон армиясида хизмат қилишга ҳам улгурган катта ўғлимни фуқароликдан маҳрум этишди. Эмишки, нотўғри берилган экан. Ота-онасининг бири Ўзбекистон фуқароси бўлмагани учун фарзанди ҳам фуқаро бўла олмас эмиш. Кейин иккинчи ўғлимга ҳам шундай Фуқаролиги йўқ шахс, деган паспорт берилди.
— Кейин ҳеч нарса қилмадингизми?
— Яқинда яна бир марта порталга ёздим. Яна ўша умумий гаплар билан ишим ҳал бўлмади.
Абу Муслим 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистонга қайтган таниқли уламо Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан яқиндан танишган. Шайх ҳазратларининг исломий сайтни ишга тушириш керак, деган таклифини қабул қилиб Islom.uz сайтини ишга туширди. Шу сайт фаолияти доирасида жуда кўп фойдали лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, Адҳам Атажановнинг таклифларига кўра, Ўзбекистонда илк бор «Фатво хизмати» ишга туширилди. Яъни, бу лойиҳага кўра, дунёнинг истаган чеккасидан истаган одам етук дин олими ҳисобланган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига бевосита савол бериш ва саволларига жавоб олиш имконига эга бўлди.
Орадан яна бир оз вақт ўтиб, Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимасини онлайн ўқиш учун катта лойиҳани ишлаб чиқди. Мазкур лойиҳа ҳам муваффақиятли қабул қилинди. Машҳур муҳаддисларнинг китобиларини таржима қилиб, кенг халққа етказиш учун амалий ишларни бажариб «Муҳаддис» деб номланган веб-лойиҳани ишга туширди. Мазкур лойиҳа «Олтин силсила» китоблари туркуми билан китоб бўлиб нашрдан чиқишига асос бўлди.
Бундан ташқари, диний-маърифий мазмунда 20 дан ошиқ веб-лойиҳани ишга туширди. Ҳар йили бўлиб ўтадиган Ўзбекистон интернет танловларида ғолиб бўлиб келди. Кузатувчиларнинг айтишича, Адҳам Атажанов тарафидан ишга туширилган йигирмадан ошиқ диний-маърифий сайтлар жаҳолатга қарши маърифат вазифасини бажарган ва шу вазифани ҳали ҳам бажариб келмоқда.
Орадан яна бир оз вақт ўтиб, Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимасини онлайн ўқиш учун катта лойиҳани ишлаб чиқди. Мазкур лойиҳа ҳам муваффақиятли қабул қилинди. Машҳур муҳаддисларнинг китобиларини таржима қилиб, кенг халққа етказиш учун амалий ишларни бажариб «Муҳаддис» деб номланган веб-лойиҳани ишга туширди. Мазкур лойиҳа «Олтин силсила» китоблари туркуми билан китоб бўлиб нашрдан чиқишига асос бўлди.
Бундан ташқари, диний-маърифий мазмунда 20 дан ошиқ веб-лойиҳани ишга туширди. Ҳар йили бўлиб ўтадиган Ўзбекистон интернет танловларида ғолиб бўлиб келди. Кузатувчиларнинг айтишича, Адҳам Атажанов тарафидан ишга туширилган йигирмадан ошиқ диний-маърифий сайтлар жаҳолатга қарши маърифат вазифасини бажарган ва шу вазифани ҳали ҳам бажариб келмоқда.
— Шайх ҳазратлари билан қандай танишгансиз?
— Шайх ҳазратлари, Аллоҳ таоло раҳматига олсин, ажойиб инсон эдилар. Ҳазрат билан илк бор учрашганимда, меҳмон кутадиган хоналарига эмас, ҳовлиларига олиб кирди. Сўриларида ўтириб анча гаплашдик. Диндан кўп нарсалар сўрадилар (диний илмим борми ёки йўқми билиш учун савол-жавоб қилиб, имтиҳон қилган бўлсалар керак). Сўнг, жавобларимдан қониқиб, энди мен билан бирга бўласиз, сизни ҳеч кимга бермайман, дедилар кулиб. Ана, Аллоҳ таолонинг мендек бир ўксик, етим бўлган бир йигитни — Исломнинг кибор уламоси ҳазрат шайх хизматига йўллаб қўйиши. Динга хизмат қилишга ташна одамнинг бундан ортиқ яна қандай орзуси бўлиши мумкин. Қанча-қанча ўзбеклар шайх ҳазратларининг ҳизматларини қилсам, деб орзу қилишини яхши биламан. Аммо мен кимман? Адашиб келиб қолган бир поляк йигит бўлсам, деб бошқаларга қараганда кўпроқ ҳаракат қилардим. Дуоларини олишга шошардим
— Шайх ҳазратлари қошида хизматларингиз айнан нималардан иборат эди?
— Интернетда Исломни ўзбек тилида даъват қилиш учун шайх ҳазратлари барча имкониятларни қилиб берди. Сайтлар билан боғлиқ ижод ишларига аралашмас эди. Ижодимда эркин эдим (шунинг ўзи ҳам катта гап). Лекин баъзи масалаларда маслаҳатларини олиб, ишлар эдим. Ажойиб даврлар, ажойиб хизматлар эди. Ўшанда ахборот технологиялари оламида янги бўлганимиз учун кўп нарсаларни илк бор кашф қилдик. Янги нарсаларни ўйлаб топдик. Ҳеч кимга тақлид қилмасликка ҳаракат қилдик. Ҳозирги Исломий-маърифий сайтларнинг аксарининг ишлаш ва материалларни тақдим қилишида биз бошлаган ишларнинг таъсири катта бўлгани шубҳасиз.
Абу Муслим (Адҳам Атажанов) Интернетда Ўзбек тили, адабиёти ва тарихининг амалий тарғиботчиси ҳисобланиб, бу соҳада кўзга кўринадиган анча ишларни бажарган. Дунёдаги энг машҳур веб платформаларнинг аксарини ўзбек тилига таржима қилган (vBulletin, phpBB, smf, php-nuke, mambo, joomla, drupal ва ҳ.к). Бу ишлари билан Ўзбек интернетининг ривожига ўзига яраша амалий хисса қўшган. Ўзбекистон тарихи ва адабиёти, оила институтига бағишланган ўзбек тилидаги йирик сайтлари ҳам бор. Бу сайтларни ўз маблағлари ҳисобидан юритиб келмоқда.
— Миллий тарих, адабиёт ва қадриятларга бағишланган сайтларингиз ҳам бор. Шулар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз...
— Ёшлигимдан динимиз, тарихимиз, адабиётимизга нега ғайриоддий ҳолда қизиқишим, бу мавзудаги деярли барча китобларни нега бунчалик қизиқиш билан ўқиб ўрганишимни, вақт ўтгандан сўнг тушундим. Аллоҳ таоло бекорга мазкур илмларга қизиқишни дилимга солмаган экан. Ҳаммаси хизмат учун жуда керакли бўлди. Тарих, адабиёт ва оилага оид махсус лойиҳаларни ишга туширдим. Ўзбек тилида бундай веб-лойиҳалар йўқ эди.
Аксарият одамлар бир киши шунча ишларни қандай уддалади экан, деб ҳайрон бўлади. Ўзим ҳам ҳайрон бўламан. Аммо ҳамма гап етимлигимда бўлса керак. Чунки ўзинг учун ўл етим, деб ҳамма қатори эмас, ҳаммадан бир неча баробар кўп ишлаш керак бўлади. Самара ҳам шунга яраша бўлса керак. Орадан бир неча йил ўтиб, сайтларимиз танилди, тан олинди. Кунларнинг бирида бир даврада сайтлар ҳақида гап очилганида, кимдир шундай сайтларни қилиш учун жуда кўп билимли одамлар (жамоа) керак, деди. Ҳазрат ўшанда тўғри Исломдан билими бўлмаган одам бундай сайт қила олмайди, бу сайтларни Абу Муслимнинг ўзи қилди, ўзи тўлдирди ҳамда у ҳозир сайт мудиридир, деб мақтаганди. Сўнгги вақтларда сайт ишлари кўлами ошгач жуда кўпчилик ёрдам берадиган бўлди. Аммо сайтларнинг техник ва контенетларига ўзим бош-қош эдим.
Шунингдек, Абу Муслим Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси, «Ҳидоят» журнали ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг веб-лойиҳаларини ишга туширишда бевосита иштирок этиб, бу лойиҳаларни бошқарган.
— Islom.uz’дан бошқа диний сайтларни ҳам қилган экансиз-да?..
— Бундан 15 йил олдин. Шайх ҳазратлари Диний идоранинг интернет сайтини ишга тушириш керак экан. Сиз бу ишнинг устасисиз, биздан ёрдам сўраб илтимос қилишяпти, шунга нима дейсиз, дедилар. Мен: «Сиз нима десангиз, шу», дедим. Сўнг, Диний идоранинг сайтини ишга тушириш учун ишга киришиб кетдим... Шу орада диний идорадан шу жойда ишланг, барча шароитларни қилиб берамиз, деган таклиф ҳам бўлди. Кўнглим шайх ҳазратлари билан бўлгани боис, бунинг иложиси йўқ эди. Идора сайтини ишга туширганимни кўриб, бошқалар ҳам сайтларини ишга тушириб беришимни илтимос қила бошлади. Шогирдлар чиқардим.
Интернет нашрларида, газета ва журналларда унинг ижтимоий-сиёсий мавзудаги мингдан ошиқ мақола, таржима ва бошқа асарлари бор. «Бағдоднинг қулаши», «Шахсга сиғиниш», «Қизил террор», «Янги Дунё», «Коррупция», «Миссионерлар ҳамласи», «Асранди бола ноласи» ва «Фитна» деб номаланган китобларининг муаллифи ҳамдир. Бундан ташқари, Афлотуннинг «Парменид» ва Макиаввелининг «Ҳукмдор» китобини Ўзбек тилига таржима қилган. Адҳам Атажанов Интернетдаги турли ижтимоий тармоқ ва форумларнинг фаол иштирокчиси. “Фейсбук”даги ўзбекистонлик энг машҳур блогерлардан.
— Жуда кўп нарсалар ёзасиз, таржима қиласиз ва тайёрлайсиз. Ҳатто бизнинг сайтда ҳам бир нечта таҳлилий мақолаларингиз бор.
— Ишим шуни тақозо қилгани боис кўп хабар ва мақолалар ёзаман, асосан, таржима қиламан. Ёзгандан кўра, таржима қилиш қийин. Чунки бировнинг нарсасини худди ўзидек қилиб етказиш учун меҳнат қилиш керак. Сўнгги 15 йил ичида ёзилган нарсалар ҳам кўпайиб кетгани учун уларни китоб қилиш осон бўлди. Бошлаб қўйган ишларим ҳам кўп.
Бундай мутахассислар Ватанимиз учун бугун сув ва ҳаводек зарурдир. Ватанимиз учун фойдаси тегиб келаётган, бутун онгли ҳаётини Ўзбекистон заминида ўтказаётган, тақдирини шу азиз Ватан билан боғлаган бу каби инсонларнинг нима учун фуқаролик олишлари қийин, деган саволни очиқ қолдирамиз...
Шуҳрат Шокиржонов суҳбатлашди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи