Хоразмда МИБ ходими 1500 доллар пора олаётганда қўлга тушди

Хоразмда МИБ ходими 1500 доллар пора олаётганда қўлга тушди
Қисқача

Хоразм вилоятида Мажбурий ижро бюроси ходими фуқароларнинг солиқ қарздорликларини бартараф этиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Маълум бўлишича, МИБнинг Хива туман бўлими давлат ижрочиси 1995 йилда туғилган фуқаронинг 4 млн 526 минг сўмлик солиқ қарзини ҳамда унинг отасига ҳисобланган жами 22 млн 822 минг сўмлик ер ва мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни вада қилган.

Хоразм вилоятида Мажбурий ижро бюроси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқарога солиқ қарздорлигини бартараф этишда ёрдам беришни ваъда қилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, МИБнинг Хива туман бўлими давлат ижрочиси иш юритувидаги ижро ҳужжати бўйича 1995 йилда туғилган фуқаронинг 4 млн 526 минг сўмлик солиқ қарзини ёпиб беришни таклиф қилган.

Шунингдек, у фуқаро ва унинг отасига ҳисобланган жами 22 млн 822 минг сўмлик ер ҳамда мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтган. Бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилгани маълум қилинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда давлат ижрочиси пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар