83 ёшли онахон зиплайнда учиб, барчани лол қолдирди

Чинозлик 83 ёшли онахон ўзининг жасорати ва ҳаётга бўлган чексиз қизиқиши билан ижтимоий тармоқларда катта эътибор қозонмоқда. У Зоминнинг гўзал тоғлари бағрида жойлашган, кўпчиликнинг юраги дов бермайдиган зиплайнда учиб, барчани ҳайратда қолдирди.
Энг эътиборлиси, бу унинг илк тажрибаси эмас. Онахоннинг айтишича, у ўтган йили ҳам зиплайнда учган ва бу сафар яна ўзини синаб кўришга қатъий қарор қилган. Унинг бу жасорати ёшлар учун ҳам ҳақиқий мотивацияга айланди.
Кадрлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик онахоннинг дадиллиги, иродаси ва ҳаётдан завқ олиш қобилиятига қойил қолиб, изоҳларда уни қўллаб-қувватламоқда.
Дарҳақиқат, ёш — фақат рақам. Ушбу онахон эса ўз ҳаракати билан ҳар қандай ёшда ҳам фаол ва жасоратли бўлиш мумкинлигини яна бир бор исботлаб берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!