Тошкентда автобус ва Tracker тўқнашиб, уч киши жароҳатланди

1 дақиқа ўқиш287
Тошкентда автобус ва Tracker тўқнашиб, уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 14 май куни йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, автобус ҳамда Tracker автомобили иштирокидаги тўқнашув оқибатида уч нафар фуқаро жароҳат олди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат матбуот хизмати маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида, BRT махсус йўлаги ҳудудида юз берган. Айтилишича, Tracker ҳайдовчиси транспорт воситасини кескин чап томонга буриши натижасида автобус билан тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Tracker ҳайдовчиси, унинг ёнидаги йўловчи ҳамда Yutong автобусида бўлган йўловчилардан бири турли даражада тан жароҳати олган. Жабрланганлар зудлик билан 16-сонли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ҳам йўловчи автобуси иштирокидаги ЙТҲ кузатилиб, бир неча йўловчи жароҳатланган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?