Бельгия — Европанинг энг космополит мамлакатларидан бири. Бу ерда уч давлат тили бор: нидерланд, француз ва немис. Аҳолиси - 11 миллион киши, уларнинг 10 фоизидан зиёдини турли мамлакатлардан келган муҳожирлар ташкил қилади.
Пойтахт Брюссель — Европа Иттифоқи сиёсий ҳукумати рамзи ва Европа сиёсий ҳаёти маркази, Антверпен эса — Европанинг энг йирик ва тез ривожланаётган портларидан бири, шу билан бирга, Европанинг энг қадимий олмослар савдоси маркази ҳамдир. Forbes Бельгия фуқаролигига доир қизиқарли маълумотлари билан бўлишди, деб ёзади Кун нашри.
Бельгия ҳақида яна нималарни биламиз?
- У майдонига кўра Европа мамлакатлари орасидаги бешинчи энг кичик давлат;
- Энг йирик қаҳва импортчилари орасида - олтинчи;
- Бельгияда ўртача умр давомийлиги - 80 ёш;
- Ғарбий Европадаги ажримлар бўйича энг юқори кўрсаткичлар (58 фоиз) - Бельгияда;
- Ўртача иш ҳақи йилига 35 000 евродан ошади.
Шундай ўзига хос жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиш ва Бельгия фуқаролигини олиш имкони мавжудми?
Сир эмаски, ЕИда яшовчи иммигрантлар кўпинча доимий яшаш жойи (ДЯЖ) мавқеини олиб, уни ўзгартирмасликни ва "фуқаролик" учун мурожаат қилмасликни маъқул кўришади.
Бу позиция кўп Европа давлатлари учун хос, бироқ Бельгия учун эмас. Аксарият аҳолиси юқори савияли, ижтимоий фаол кишилардан иборат бўлган кичик мамлакатда фаровон турмуш ва хотиржамлик учун ўзингизни қўшнилар билан тенг ҳис қилишингиз муҳим. Фуқаро бўлиш — бундай "мувозанат"нинг асосий жиҳатларидан биридир. Кечагина Бельгия фуқаролигини олишнинг ҳеч қандай зарурати йўқ деб ҳисоблаган муҳожирларнинг кўпчилиги бугун ўз нуқтаи назарини тубдан ўзгартирган. Уларда Бельгияда қулай ҳаёт кечириш учун масъулиятни зиммага олиб, фуқароликни қабул қилиш кераклигига доир ишонч пайдо бўлган. Яна бир муҳим жиҳат — Бельгия икки давлат фуқаролигини тан олади, шунинг учун туғилган юртингиз фуқаролигидан воз кечиш учун асос йўқ.
Назария
2013 йилда кучга кирган қонунларга мувофиқ, Бельгия фуқаролигига даъвогарлик қилувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- 18 ёшга тўлиш;
- беш йил давомида Бельгияда яшаш;
- фуқаролик жамиятига интеграциялашганини ва камида уч расмий тилдан бирини билишини исботлаши;
- ҳукуматнинг қатъи иқтисодий талабларига жавоб бериш (истисно: Бельгия фуқаролари билан турмуш қурган кишилар, ногиронлиги бўлган шахслар, умуман фуқаролиги бўлмаган шахслар, пенсионерлар).
Расман фуқароликни олишнинг "тезлаштирилган" варианти ҳам мавжуд. Бунинг учун фуқароликка даъвогар уч йил давомида Бельгияда яшаб, мамлакат билан "узвий алоқалари"ни исботлаши ва маданият, спорт, илм-фан каби соҳаларда "мамлакат олдидаги етук хизматлари"ни намойиш қилиши керак бўлади. Қатор ҳолатларда даъвогарнинг бўлғуси хизматлари ҳақида ҳам гапириш мумкин (агар унинг салоҳияти эътирофга умид берса, албатта).
Умуман олганда, фуқаролик тўғрисидаги қонун уни олишга даъвогар хорижлик фуқаролар сонини чеклашга ва табиийки, паспортни тўғридан-тўғри қўлга киритиш имконини бермасликка қаратилган бўлади. Мамлакат олдидаги хизматлар иқтисодиётга сармоя қилинган пуллар билан ўлчаниши мумкин эмас. "Қонуннинг чекловчи мақсади"га қатъий назорат ҳисобига эришилади. Шунинг учун барча аризалар ҳукумат даражасида қатъий текширилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ўртача икки йилни ташкил қилади.
Тажриба
Хўш, амалда қандай қилиб Бельгия фуқаролигини олиш мумкин?
Агар "узвий алоқалар ва етук хизматлар" аҳамиятга эга бўлса, тезлаштирилган вариант - фуқароликни олишга тўғридан-тўғри йўл. Бироқ фуқароликка даъвогарлар орасида бундай инсонни учратиш - камдан-кам кузатиладиган ҳолат. Шу боис энг реал опция — бизнес–иммиграция: турар-жойга эга бўлиш мақсадида Бельгия ҳудудида компанияни рўйхатдан ўтказиш, кейин ДЯЖни расмийлаштириш ва беш йил давомида фуқаролик учун ҳужжатларни топшириш. Асосий шарт — компания фаол бўлиши, ижобий мувозанатга эга бўлиши, қонун томонидан белгиланган солиқларни тўлаши керак. Оиланинг барча аъзолари (турмуш ўртоғи, 18 ёшгача бўлган болалар) асосий даъвогар билан бирга Бельгия фуқаролигини олиш йўлидан боришади. "Оилавий режалар"ни амалга ошириш учун ижара турар-жойга эга бўлишнинг ўзи етарли.
Бельгия паспортини Паспортлар индекси (Passport Index)нуқтаи назаридан баҳолайдиган бўлсак, у дунёнинг 174 мамлакатига киришда виза олиш ва электрон виза имкониятлари билан таъминлайди. Бу эса уни Австрия (177 мамлакат), Люксембург (177 мамлакат), Нидерландия (177 мамлакат), Буюк Британия (177 мамлакат), Канада (176 мамлакат), Швейцария (176 мамлакат) ва АҚШ (176 мамлакат) паспортлари билан бир қаторга қўяди.
Ва охиргиси. Кипр ёки Мальта паспортини анча тез олиш имкони турганда йиллар кетказиб, Бельгия фуқаролигини кутгандан нима фойда? Ҳатто анча жиддий инвестициялар киритишга тўғри келса ҳам. Кипр ва Мальта фуқаролигини олишни дўкондан маҳсулот олишга тенглаштирадиган бўлсак, харидорлар салоҳиятли харидорнинг "таклиф қилинаётган товар"га қанчалик муносиб эканини ҳар томонлама текширишлари шарт. Текширув доим юқори даражали субъективлик билан ва чекланган вақт шароитларида бажарилади.
Бизнес орқали фуқароликни олиш бу камчиликдан холи, зеро у маҳаллийлашиш учун стандарт муддатларда кечади ва истисносиз фуқароликка эга бўлишнинг барча босқичларидан ўтишни кўзда тутади. Натижага эришиш технологияси шаффоф ва амалда ҳеч қандай муаммоларни келтириб чиқармайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади