date

Солиқ қарзини тўламаслик — мулкдан айрилишга олиб келди

Солиқ қарзини тўламаслик — мулкдан айрилишга олиб келди

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликнинг ортиб бориши давлат бюджети даромадларига ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Жиззах вилояти Солиқ бошқармаси қарорига асосан, солиқ мажбуриятини бажармаган “Ф.Ч.” фермер хўжалиги ҳисобидан жами 66 миллион сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Зомин тумани бўлими иш юритувига келиб тушди.

Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ қўйилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли NIVA русумли автотранспорт қарздорлик эвазига хатланди.

Келгусида мазкур автомашина белгиланган тартибда аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарзини тўламаслик — мулкдан айрилишга олиб келди