date

Кўчмас мулк қарз сабаб аукционга чиқарилди

Кўчмас мулк қарз сабаб аукционга чиқарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор МЧЖдан ундирувчи “Ипак йўли банк” АИТБ фойдасига 102.384 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулки бўлган қарздор А.А га тегишли бўлган Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган кўчмас-мулкка қаратиш белгиланган.

Ижро варақа бўлим иш юритувига келиб тушгач, шу куннинг ўзида тегишли тартибда ижро иши қўзғатилиб, тарафларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳамда қарздорга қарздорликни қоплаш учун ихтиёрий муддат берилган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар қарздор томонидан белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли, юқоридаги кўчмас-мулк хатланиб банд солинган ва ҳозирда гаров шартномасига асосан 855.762,7 минг сўмга бошланғич баҳода аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион савдосидан тушган пул маблағлари қарздорликни қоплашга ва ундан қолган маблағ Қонун доирасида қарздорга қайтарилиши таъминланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўчмас мулк қарз сабаб аукционга чиқарилди