13:10 / 12.06.2018
5 597

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди
Фото:Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида 12 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди.

Президентимиз навбатдаги ташрифи давомида янги лойиҳалар билан танишиши, тадбиркор ва инвесторлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашиши кўзда тутилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди