date
views 6 874

2020 йилгача энг кам ойлик иш ҳақи мезонидан истеъмол саватчасига ўтилади

2020 йилгача энг кам ойлик иш ҳақи мезонидан истеъмол саватчасига ўтилади
27 ноябрь куни соат 11:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Миллий иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ислоҳотларнинг боришини тавсифловчи статистик ахборотларнинг объективлиги ҳамда долзарблигини янада такомиллаштириш йўналишлари ва истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуман доирасида журналистлар билан савол-жавоблар ўтказилди.

«Ҳозирги кунда амалда бўлган меъёр энг кам ойлик иш ҳақидан истеъмол саватчасига ўтиш масаласи бир неча идоралар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган. Бу гуруҳ фаолияти иқтисодиёт вазирлиги раислиги остида амалга оширилмоқда. Бу янги меъёрга ўтиш учун ишлар 2020 йилгача белгиланган.

Статистика қўмитаси йиллик, чорак давр мобайнида тадбиркорлик субъектларининг статистик маълумотлари тузилади ва бу маълумотларнинг тўғри ва аниқлигини тегишли давлат идоралари (солиқ идоралари, банк ва савдо-саноат палатаси) билан ҳамкорликда аниқланади. Шу сабабли, тадбиркорлик субъектлари ҳам виждонан тўғри маълумотни бериши лозим. Агар маълумот қанчалик тўғри берилса, иқтисодиётга баҳо тўғри берилади», дея анжуман раиси Агзам Икрамовнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Анжуман давомида қўмита вакили Алишер Йўлдошев давлат ЯИМ миқдори қандай ҳисоб-китоб қилиниши ҳақида айтиб ўтди. Мутахассиснинг тушунтириши бўйича, барча хўжалик юритувчи субъектларнинг алоҳида йўналиши мавжуд.

«Йирик корхоналар, кичик бизнес субъектлари, ихчамлаштирилган кичик корхоналар учун алоҳида тармоқ белгиланган. Бу бўйича улар қўмитага маълумотлар тақдим этади. Ҳар бир корхона ёки ташкилот йилда бир марта ҳисобот топширади, сабаби уларни қоғозбозлик билан банд қилиб қўймаслик керак.

Қолган маълумотларни аниқлаш учун анкеталар тарзида кузатув олиб борамиз. Таҳлилларимиз билан тармоқларда нарх индекси шаклланади. Уй хўжаликлари бўйича маълумотларда 10 минг хонадонни танланма тарзида ўрганамиз. Шу бўйича хулоса чиқарамиз. Биз мана шу ҳисоботлар асосида умумий аҳволни аниқлаймиз. Давлат органларининг ва нотижорат ташкилотларнинг харажатлари ҳам ҳисобга олинади. Давлат органларининг харажатлари Молия вазирлиги томонидан берилган маълумотлар асосида ишлаб чиқилади. Инвестиция масаласига ҳам доимо эътибор қаратамиз. Бу ҳам йиллик ва чорак давр ҳақидаги маълумотлар ҳисобланади. Ташқи савдо сальдоси ва экспорт бўйича маълумотлар божхона хизмати берган рақамлар асосида тузиб чиқилади. Буларнинг ҳаммаси умумлаштириб ЯИМ белгиланади.

Бундан ташқари, бизга халқаро ташкилотлар томонидан берилган тавсиялар асосида иш олиб борамиз. Бу ташкилотлар БМТ, Халқаро валюта Фонди, Жаҳон Банки, Евростат каби халқаро ташкилотлар кўрсатмалари, таклифлари асосида ишлар юритилади», деган у.

Иш ҳақлари масаласида берилган саволларга қўмитанинг Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси бошлиғи Беҳзод Шодиев шундай жавоб берган: «Энг кам ойлик иш ҳақи масаласи Молия вазирлиги ва Бандликка кўмаклашиш вазирлиги томонидан ўрнатилади ва президент фармони билан тасдиқланади. Давлат статистика қўмитаси юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқаради».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йилгача энг кам ойлик иш ҳақи мезонидан истеъмол саватчасига ўтилади