Apple ўзининг иккинчи авлод Vision Pro моделини тақдим этди. Унда янги Apple М5 чипи ўрнатилган бўлиб, бу гарнитуранинг ишлаш самарадорлигини анча оширади, деб хабар берди Rozetked.
Янги чип асосида гарнитуранинг micro-OLED экранларида пиксел сони 10 фоизга кўпайтирилган, янгиланиш частотаси эса 120 Гтс гача оширилган. М5ъга Р1 чипи ёрдам беради: у 12 та камера, 5 та датчик ва 6 та микрофон маълумотларини 12 миллисекунд ичида қайта ишлаб, экранларга узатади.
Vision Pro 2 автономликда ҳам яхшиланган: оддий фойдаланишда 2,5 соат, видео кўришда 3 соат ишлайди. Гарнитурага янги Dual Knit Band ремеши ўрнатилган — у бош орқаси ва юқорисидан мустаҳкам тутади. Ушбу ремешка олдинги моделга ҳам мос келади. Нархи ўзгармаган: 3499 доллар (тахминан 275 млн сўм), сотувлар 22-октабрдан бошланади.