Тошкентда ўтказилган ICT Week Uzbekistan доирасидаги сўров натижасига кўра, иштирокчиларнинг 76 фоизи транспорт муаммоларини ечишни сунъий интеллектга ишонишини билдиришган, деб Tashkent Today хабар берди. Сўровни IT-компания Sergek ташкил қилган. Унда 20 минг ташрифчидан 3 мингдан ортиғи қатнашди.
Фойдаланувчилар ИИни транспорт билан боғлиқ муаммолар — тирбандлик, такси нархларининг ошиши, ҳовлилар орқали айланма йўллар каби масалаларда қўллаш тарафдори эканини билдиришган.
Иккинчи ўринда — экология масалалари: 53 фоиз иштирокчи ҳаво сифати, кўкаламзорлаштиришни ИИга ишонишини айтган. Қолган соҳалар шундай: хавфсизлик (33%), маданият ва кўнгилочар йўналишлар (31%), тиббиёт ва таълим (29%), 24/7 рақамли сервислар (29%).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар