date

Apple M5 чипли MacBook Pro 14 дюймли моделини намойиш этди

Apple M5 чипли MacBook Pro 14 дюймли моделини намойиш этди

Apple компанияси Apple M5 чипига эга янги авлод MacBook Pro 14 дюймли ноутбукини тақдим этди, деб Rozetked хабар берди. Ҳозирча фақат шу диагоналдаги модель таклиф қилинмоқда. 16 дюймли версияда анъанага кўра Pro ёки Max чиплар бўлади ва улар ҳали тайёр эмас.

Асосий янгилик — янги ҳисоблаш платформаси. Унда 10 ядроли CPU (4 та самарали, 6 та самарадор), 10 ядроли GPU ва 16 ядроли нейрон муҳаррик (Neural Engine) мавжуд. Купертинода таъкидлашларича, сунъий интеллект бўйича M5 M1дан 6 баравар, M4дан 3,5 баравар тезкор.

Профессионал дастурлар ва ўйинларда графикдаги самарадорлик M4га нисбатан 60% га, CPU бўйича эса 20% га ошган. Хотиранинг ўтказувчанлик имкони 120 ГБ/с дан 153 ГБ/с гача ўсган. Энди 4 ТБ хажмдаги сақлаш конфигурацияси ҳам мавжуд.

Дизайн, дисплей, автономлик ва алоқа жиҳатлари ўзгармаган. АҚШда MacBook Pro 14" (2025) базавий версияси 1599 доллар (~ 20,5 млн сўм) этиб белгиланган. Тақдим этилган ранглар: кумуш ва қора.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple M5 чипли MacBook Pro 14 дюймли моделини намойиш этди