Apple ўзининг янги авлод iPad Pro планшетини расман тақдим этди. Ундаги асосий янгилик — Apple М5 чипининг жорий этилиши бўлиб, бу сунъий интеллект вазифаларида аввалги моделлар билан солиштирганда 3,5 баробар юқори самарадорликни таъминлайди, деб хабар берди Rozetked.
Янги iPad Pro 3Д-рендер қилишда Apple М4ъга нисбатан 1,5 баробар, Apple М1ъга нисбатан эса 6,7 баробар тезроқ натижа беради. Планшетнинг Wi-Fi ва Bluetooth алоқалари ҳам янги Apple N1 модули орқали амалга оширилади — у Wi-Fi 7 ва Bluetooth 6ъни қўллаб-қувватлайди. СИМ-картали версияларда эса Apple C1X модеми ишлатилади.
Хотира имкониятлари ҳам яхшиланган: узатиш тезлиги 150 ГБ/с га етказилган, ўқиш ва ёзиш тезлиги икки баробар ошган. 256 ва 512 ГБли моделлар 12 ГБ оператив хотира билан жиҳозланган. Яна шуни айтиш жоизки, 11 ва 13 дюймли дисплейлар, 10 соатлик батарея давомийлиги ва икки ранг — кумуш ва кулранг. Нархи эса ўзгармаган.