date

Ўзбекистон тарихида илк бор ойлик сайёҳлар сони миллиондан ошди

Ўзбекистон тарихида илк бор ойлик сайёҳлар сони миллиондан ошди

Ўзбекистон туризм соҳасида янги рекордни қайд этди — 2025 йил апрель ойидан бери мамлакат ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳни қабул қилмоқда.

Миллий статистика маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида 8,6 миллиондан зиёд турист Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга ўсганини англатади.

Туристлар оқими айниқса бир қатор давлатлар бўйича кескин ортган. Жумладан, Британиядан келувчи сайёҳлар сони 2,6 бараварга, Қатардан — 6,2 бараварга, АҚШдан — 3 бараварга, Франциядан — 2,9 бараварга, Россиядан — 2,1 бараварга, Венгриядан — 3,3 бараварга, Германиядан — 2,5 бараварга, Полшадан эса 6,2 бараварга кўпайган.

Шунингдек, жорий йилда туристик хизматлар экспорти ҳам юқори кўрсаткичга эришиб, 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Мутасаддилар фикрича, бу ютуқ Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ошириш, халқаро авиақатновларни кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар самарасидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон тарихида илк бор ойлик сайёҳлар сони миллиондан ошди