Трейдер 2 млн доллар йўқотди, Binance унга 0.26 доллар берди
1 дақиқа ўқиш230

X (Twitter) ижтимоий тармоғида тарқалган маълумотларга кўра, Хитойлик крипто-трейдер бозор қулаши натижасида 2 миллион доллардан ортиқ маблағини йўқотган, деб хабар берди фойдаланувчилар.
Ушбу катта йўқотишга қарамай, Binance платформаси унга атиги 0.26 доллар миқдорида компенсация тақдим этган. Трейдер буни скриншот орқали тасдиқлаган ва ижтимоий тармоқда эълон қилган.
Фойдаланувчилар бу ҳолатни кескин танқид қилиб, “энг юқори даражадаги компенсация” деб истеҳзо билан баҳолашмоқда. Кўплаб изоҳларда платформанинг шаффофлиги ва муносабати савол остига қўйилган.

- #Ижтимоий Тармоқ
- #Крипто Трейдер
- #Компенсация Миқдори
- #Binance Платформаси
- #Хитойлик Фойдаланувчи
- #Бозор Қулаши
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…