16:48 / 19.04.2019
2 715

Шерзод Шерматов: «Мен газетанинг душмани эмасман»

Шерзод Шерматов: «Мен газетанинг душмани эмасман»
Таълим тизимида қандай ишлар олиб борилаётгани ҳамда бу йилги обуна мавсумида турли миш-мишларга сабаб бўлган «мажбурий обуна» масаласига ойдинлик киритиш мақсадида «Жамият» газетаси мухбири Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан суҳбатлашди.

«Мен газета ўқийман. Нафақат газета, балки барча оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларни ҳам кузатаман. Газеталар зўр бўлсин, халқ ўқисин. Мени газетанинг душманига чиқариш керак эмас.

Лекин бирорта даврий босма нашрда маркетинг бўйича мутахассис ёки иқтисодий ривожланиш билан шуғулланувчи мутахассис йўқ. Бир бош муҳаррирга газета мактабларга вақтида етиб бормаётганини айтдим. У буни эса почтанинг айби эканини билдирди. Майли, почта айбдордир. Бироқ бу билан унинг иши юришиб қолмайди-ку», - деди у.

«Бир гапни яна таъкидлашни истайман, мен мажбурий деган нарсага қарши бўлдим. Газетага, ихтиёрий обунага эмас. Шу нарсада сал тушунмовчилик бўляпти. Мана, ўқитувчини мажбурий меҳнатдан, мажбурий обунадан, мажбуран қандайдир ҳомийликлар қилишдан халос қилдик. Лекин газета ўқимасин, демадик. Мисол учун, менинг чўнтагимда маълум миқдорда пулим бор. Унга хоҳласам, сув олиб ичаман, хоҳласам болаларимга нимадир харид қиламан, хоҳласам, газетага обуна бўламан. Яъни ўқитувчи ўз пулини ўзи истаганича ишлатсин. Мен бундай ҳолатда қандай қилиб уни чеклашим мумкин. Яна такрор айтаман: мен газетанинг душмани эмасман», - дея маълум қилган Шерматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов: «Мен газетанинг душмани эмасман»