14:30 / 14.07.2019
2 785

Расул Кушербаев: Кўчмас мулкни бузиш ҳуқуқини ҳокимлардан олиб, судларга бериш керак

Расул Кушербаев: Кўчмас мулкни бузиш ҳуқуқини ҳокимлардан олиб, судларга бериш керак
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йиғилиш партиянинг янгиланган дастури, Сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамаси, жорий йил декабрь ойида Олий Мажлис ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари сайловларида самарали иштирокини таъминлаш масалаларига бағишланди.

Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев партиясининг янгиланган дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаларига ўз таклифларини билдирди:

— Партия дастури аввалгисидан бутунлай фарқ қилиши керак. – деди Расул Кушербаев. — Бунда эътибор умумийликдан қочиб, реаллик ва аниқликка қаратилса мақсадга мувофиқ. Масалан, бугунги кунда тадбиркорларни ўйлантирадиган муаммо, киритмоқчи бўлган инвестицияси учун шароит ва кафолатлар барқарорми, йўқми? Тадбиркорлар биздан кафолат талаб қилмоқда. Дастурда бунга алоҳида тўхталиш керак.

Афсуски, сўнгги вақтларда жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкларини давлат, жамият эҳтиёжи учун деган баҳоналар билан қонунларга риоя қилмасдан бузиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Биз фуқароларнинг кўчмас мулкини бузиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколатини ҳокимлардан олиб, тўлиқ судларга беришимиз зарур.

Чунки кўпчилик ҳокимлар бу борадаги қонун талабларини бузиб, фуқароларнинг мулк ҳуқуқларига путур етказмоқда. Суд эса қонунларга асосан қарор қабул қилади. Бу таклифимиз инобатга олинса, кўчмас мулк эгалари, тадбиркорларнинг мулк дахлсизлигини таъминлашда янги қадам ташланган ҳамда хорижий инвесторларни мамлакатга янада кўпроқ жалб қилишга ҳам туртки бўларди.

Сўнгги йилларда уй-жой қурилиши жадал амалга оширилмоқда. Бироқ аҳоли белгиланган нарх-наводан норози. Уларга «арзон» уйлар қимматлик қиляпти. Қурилиш соҳасида бир нечта монопол ташкилотларнинг фаолият олиб боришига рухсат берилгани ва бошқа тадбиркорларнинг буюртмачи сифатида қатнашиш имконияти чеклангани ҳам бу муаммонинг келиб чиқишига сабаб бўляпти. Нима учун фақат «Қишлоқ қурилиш инвест» ёки «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари давлат буюртмасини бажариши керак?

Бугунги кунда хориж тажрибасини ўрганиб, арзон ва сифатли уйлар қураётган тадбиркорларимиз ҳам йўқ эмас. Биз уларга ҳам давлат буюртмасини бажаришга имкон берсак бўлмайдими? Бу партия дастурлари лойиҳасига киритилган монополлашув жараёнига қарши кураш бўлимига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербаев: Кўчмас мулкни бузиш ҳуқуқини ҳокимлардан олиб, судларга бериш керак

Жамият янгиликлари