06:34 / 31.08.2019
4 405

Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиши билан танишди (фото)

Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиши билан танишди (фото)
Ўзбекистон Президенти Tashkent City лойиҳасининг сифати ва суръатини доимий кузатиб бормоқда. Ҳар бир деталга, рангга, қулайлик ва қиёфа уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев 30 август куни Tashkent City’га яна бир бор келиб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Конгресс-холл биноси икки қаватдан иборат бўлиб, унинг марказида катта ва кичик залларга трансформация бўладиган 4 минг ўринли холл мавжуд. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида 8 та делегацияни қабул қилиш имкониятига эга қўшимча заллар ҳам бор.

21 қаватли беш юлдузли меҳмонхонанинг қурилиш ишлари ҳам жадал суръатларда давом этмоқда. Hilton бренди остида фаолият юритадиган бу отелда 258 та хона бўлади. Бундан ташқари, 3 та ресторан, банкетлар зали ҳамда 6 та мажлислар зали мавжуд.

Бугунги кунда конгресс-холл ва меҳмонхона қад кўтариб бўлган. Ички пардозлаш, электр тармоқлари тортиш, декоратив панелларни монтаж қилиш ишлари якунланмоқда. Муҳандислик коммуникация тармоқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

«Президент мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишларини юқори баҳолаб, бу объектлар ишга тушганда хизмат турларини кўпайтиришга эътибор қаратиш, халқимизнинг бу ерга келиб мазмунли дам олиши учун қулайликлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиши билан танишди (фото)