10:23 / 04.11.2019
3 573

90 яшар олим алифбони такомиллаштириш юзасидан таклиф берди

90 яшар олим алифбони такомиллаштириш юзасидан таклиф берди
Алифбоси иккига ажралган жамиятимизда 35 ёшдан катталар кириллга, кичиклар эса лотинга мойил. Ёши улуғроқлардан-ку лотин графикаси хусусида илиқ фикр эшитиш маҳол. Қарангки, истиснолар бор экан. ЎзФА Микробиология институтида лаборатория мудири бўлган Маҳмуд Закиров лотин алифбосини такомиллаштириш юзасидан таклифларини юборибди.

Биология фанлари номзоди, меҳнат фахрийси Маҳмуд Закировнинг ёши 90дан ошган бўлса-да, ёзув муаммоларига бефарқ бўлмай лотин графикаси юзасидан фикрларини асослашга ҳаракат қилган. Гарчи айрим таклифлари баҳсли бўлса-да, диққатга сазоворлиги боис эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Алфавитга оид ўз фикримни муҳокамага қўймоқчиман
Мен 2018 йилнинг 14 декабрида президентимиз Ш.М.Мирзиёевга бир неча пунктдан иборат хат жўнатганман, жумладан, алифбони тузатиш тўғрисида. Шу хатдаги алфавитга оид қисмини келтирсам. Унда шундай дейилган:

«Ҳозирги лотин графикасига асосланган алфавитимиз халқ дидига ёқмайди: сўзу гапларни тез ва осон ўқиб бўлмайди, чунки ортиқча апостроф ва «H» харфлари бор. Апострофнинг махсус ўз вазифаси бор-ку, ахир! Ундан ташқари, «O» ҳарфи русча сўз бўлса, бошқа, ўзбекча бўлса, бошқа товуш билан ўқилади. Бу хам жумлани тез ва осон ўқишга қийинчилик туғдиради. Шунинг учун жорий алфавитнинг бошқа камчиликларини ҳам кўзда тутиб, менинг қатъий фикрим 1930-40 йиллардаги етакчи тилшунос олимларимизнинг кўп тортишувлари натижасида яратилган пишиқ алфавитни қабул килишимиз керак. Кейин кеч бўлади (пастроқда ўша алфавит келтирилмоқда)».

Хат Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт университетига (ТАУ) етиб борибди. Қисқаси, мен бориб ўз вариантимдаги алфавит ҳарфларини бирма-бир изоҳлаб бердим. Суҳбат шу иш билан шуғулланадиган Саодатхон Муҳамедова билан олиб борилди. Суҳбат охирида: «Агар муҳокама бўлса, сизни чақирамиз», дейишди. Лекин муҳокама бўлдими-йўқми мени чақиришмади. 8 ой ўтиб августда борсам, 20 нафар одам қўл қўйиб, ўз вариантимизни президентга жўнатдик, дейишди. Энди менинг вариантим билан уларнинг вариантини солиштирсак.

Маълумки, ўзбек тилида унли ва ундош товушлар жуфт-жуфтдир (лотин ёзувида келтираман).

Унлилар: а,ə; о,ѳ; u,ű; i,ƅ; е (бу ҳарф ёлғиз)
Ундошлар: с,ç; d,t; g,ƣ; x,h; k,q; n ņ; s,ş; z,ᵶ.

Энди, Тил ва адабиёт университетининг тақдим килган варианти бўйича яна масалан «Обидов» сўзидаги биринчи «О» ни бошқа, иккинчи «о» ни бошқа товуш билан ўқишимиз керак экан-да. Бу эса яна чалкашликларга олиб боради.

Менинг таклифим:
«с» ни «ц» эмас «ч» ўрнида; «ç» ни «ж» (жаранг, Жамил) ўрнида; «ƣ» ни «ġ» ўрнида; «о» ни (нуқтасиз) «ý» ўрнида қабул қилишимиз керак. «Nn» дан кейин «ņ» ни қўйиш керак. «J j» эса «ж» эмас «й» бўлиши керак. «Xx,y» (икс-игреклар) лар керак эмас, чунки «Хх» билан «Hh» ни ажратиш қийин; «й» ўрнига «Yy» ни ёзсак «v» га ўхшаб қолади. Шунинг учун унинг ўрнига «Jj» қўйсак тўғри бўлади. «Zz» дан кейин «ᵶ» ни қўйиш керак, чунки улар ҳам жуфтликларга киради.

Ҳарфларнинг номини «е» қўшиб айтиш мутлақо нотўғри. Ҳар қайси ҳарфни якка ҳарф номи билан аташ керак. «На трубе сидели а и б, «а» упала, «б» пропал, что осталось на трубе? «И» конечно»!

Алфавитнинг ТАУ вариантида ņ, ᵶ харфлари йўқ. Демак «боринг, келинг»ни яна «нг» қилиб ёзар эканмиз-да. Журнал, жирафани «Jj» билан ёзамизми? Хуллас, Тил ва адабиёт университети (ТАУ) тақдим этган алфавит варианти яна кўнгилдагидай бўлмабди. Матнни ўқиганда яна ўша чалкашликлар, адашишлар вужудга келади.

Ана энди икки вариантни ўзингиз солиштириб кўринг:

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 90 яшар олим алифбони такомиллаштириш юзасидан таклиф берди