date

ДХХнинг уч ҳудуддаги операцияси: 10 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди

ДХХнинг уч ҳудуддаги операцияси: 10 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкор идоралар билан биргаликда Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши йирик операциялар ўтказди.

Самарқанд вилояти Ургут туманида 1998 йилда туғилган шахс Тожикистондан айланма йўл орқали 8,8 кг “опий”ни олиб киришга уринган. ДХХ Чегара қўшинларининг тўхташ талабига бўйсунмаган у қочмоқчи бўлди, аммо тезкор чора натижасида ушланди. Терговда унинг шериги ҳам аниқланиб, ҳибсга олинди.

Сурхондарё вилоятида эса аввал наркотик савдоси учун судланган шахс яна “опий” билан қўлга тушди. Унинг ёнидан 31 грамм модда, ҳамроҳидан эса 1,4 кг дан зиёд “опий” ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.

Хоразм вилояти Гурлан туманида икки марта судланган шахс 877 грамм “гашиш”ни 14 минг долларга сотмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган. Маълум бўлишича, бу моддалар ҳам Тожикистондан ноқонуний йўл билан олиб кирилган.

Ҳозирда барча шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

ДХХ маълумотига кўра, мазкур чоралар мамлакатда гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши курашда муҳим қадам бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХнинг уч ҳудуддаги операцияси: 10 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди