Паркентда Cobalt 9 ёшли болани уриб, судраб кетди

1 дақиқа ўқиш199
Паркентда Cobalt 9 ёшли болани уриб, судраб кетди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Ҳодисада 9 ёшли бола жароҳат олгани ҳақида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 18 октябрь куни соат 11:00 атрофида D-015 (“Қизилтоғ – Паркент – Янги бозор”) йўлининг 57-чақириғида содир бўлган. 39 ёшли ҳайдовчи Х.Д бошқарувидаги Cobalt автомашинаси пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган 2016 йилда туғилган болани уриб юборган.

Натижада бола тан жароҳати олган ва туман марказий шифохонасига етказилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор, шифокорлар кузатувида даволанмоқда.

ЙҲХБ маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган “бола ҳалок бўлди” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шунингдек, ҳодисада Damas автомобили ҳайдовчиси ҳам қатнашгани қайд этилган. Воқеа бўйича Паркент тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқаролардан расмий манбалар орқали аниқланган маълумотларга ишонишни сўрамоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?