11:18 / 10.05.2020
2 401

Пандемия шароитида Марказий Осиё мамлакатларидаги Хитой фаолияти

Пандемия шароитида Марказий Осиё мамлакатларидаги Хитой фаолияти
Фото: «Gov.kg»
Марказий Осиё республикаларида коронавирус кезиб юрар экан, Хитой раҳбариятининг мақтаниш учун етарлича асослари бор, деб ёзади «Eurasia.net» нашри.

Хитой элчихонасининг матбуот хизмати ҳам Марказий Осиёга кўрсатаётган ёрдами ҳақида тин олмасдан хабар тарқатмоқда. Коронавирусни аниқлаш учун минглаб тестларнинг Марказий Осиё республикаларига тақдим этилаётгани, хитойлик шифокорларнинг пандемия билан курашаётган мамлакатларига ёрдам учун ташриф буюргани шулар жумласидан. Бундан Марказий Осиё ОАВлари ҳам хурсанд ҳолда бир қатор мақолалар чоп этди.

Мисол учун, “Podrobno.uz” электрон нашрида 3 апрель санасида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош аэрпортда коронавирусни аниқлашга ёрдам берадиган ҳароратни аниқлашга ёрдам берадиган ускуна етказиб берилгани ҳақидаги мақоладан кўра пресс-релизга монанд материал чоп этилди. 2019 йил ҳолатига кўра, Қирғизистон расмий Пекиндан 2,3 миллиард доллар қарз. Бу эса Қирғизистон ялпи ички миллий маҳсулотининг тақрибан 30 фоизини ташкил этади. 14 апрель санасида Қирғизистон раҳбари Соронбай Женбеков Хитой раҳбаридан ёрдам олиш борасида мурожаат қилди. Айни дамда музокаралар олиб борилмоқда.

30 апрель санасида The Financial Times нашрида эълон қилинган мақолада расмий Пекин «Бир камар, бир йўл» ташаббуси иштирокчиларининг ташқи қарз юкламасини енгиллатиш борасидаги таклифлари борасида бирор бир режани ўйлаб ҳам кўрмаган. Хитой расмийлари эса кредитларни кечиб юборишдан кўра, уларнинг фоизларини тўхтатиб туришлари имкони борлиги ҳақида шивирламоқда. Қирғизистон шимолдаги сахий қўшнисининг қарздан кечиш одатларига ўрганиб қолган бўлсада, коронавирус даврида расмий Москванинг қарздан кечиш учун чўнтаклари таги анча кўриниб қолган. Хитой билан тенглашиш учун Россияга йўл бўлсин!

Россия сўнгги икки йил давомида Ўзбекистондаги рақиби Хитойни савдо масалаларида ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Хитой ва Марказий Осиё ўртасида савдо айланмаси шу давр мобайнида сезиларли қисқарди. Қирғизистондаги савдо айланмаси ҳажми 47 фоизга, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонда 20 фоизга қисқарди. Аммо Хитой савдо вазири Чжун Шан Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов билан қилган телефон мулоқоти чоғида Хитой қўлдан бой берилган имкониятни тиклаб олиш борасида ишонтиришга ҳам уринди.

Коронавирус маркази бўлган Ухандан бир ҳафта муқаддам Ўзбекистонга 216 та Chevrolet Equinox автомибиллари ортилган поезд етиб келди ва ўз эгаларига етказилди. COVID-19 пандемияси чўққисига чиққан февраль ойида Хитой автомобиль экспортига тақиқ қўйган эди.

7 апрель санасида Озодлик радиоси Хитой ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати жорий этган карантин ҳолатига қарамасдан эҳтиёткорликми ёки ими-жимидами мамлакатга тиббий ёрдам доирасида ўз ишчиларини ҳам олиб келаётгани ҳақида хабар тарқатди. Юзлаб муҳандислар бошқа соҳа вакиллари шифокорлар ортилган чартер рейсларда Ўзбекистонга олиб кирилган.

Ишчиларнинг 14 кунлик карантинга ётқизилгани айтилган бўлса-да, уларнинг айримлари карантин муддатини ўтаб Андижон ва Тошкентдаги заводларга олиб бориб жойлаштирилган. Хитой элчихонаси эса ўз мамлакатининг номига доғ туширмаслик учун бундай маълумотларни ОАВ билан ўртоқлашмасликка жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

Хитой эса афтидан карантинда бой берган иқтисодий салоҳиятини тиклаб олиш учун Марказий Осиё мамлакатлари билан борди-келдидан анчайин ҳам манфаатдор.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пандемия шароитида Марказий Осиё мамлакатларидаги Хитой фаолияти