date

Бўка туманида кредит қарздорлик учун гаровдаги уй сотилди

Бўка туманида кредит қарздорлик учун гаровдаги уй сотилди

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор И.Д.дан ундирувчи “InFinBank” АЖ фойдасига 128.898,0 минг сўм кредит қарздорлик ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган И.Д.га тегишли Тошкент вилояти, Бўка тумани, “Ўзбек” маҳалласида жойлашган ер участкасининг майдони 400 кв.метр, қурилиш ости майдони 228.76 кв.метр, яшаш майдони 52.00 кв.метр бўлган турар жой бинога қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, кредит қарздорликни ундириш мақсадида ижро варақасида кўрсатилган қарздор И.Д.га тегишли бўлган гаров мулки хатланиб, қарздорликни тўламаган тақдирда ундирув ушбу гаров мулкига қаратилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан кредит қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспекторининг қарорига асосан ушбу гаров мулки электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилиб, 246.795,1 минг сўмга сотилган ва сотувдан тушган пул маблағи ундирувчи “InFinBank” АЖ фойдасига ўтказилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви амалда тамомланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бўка туманида кредит қарздорлик учун гаровдаги уй сотилди